Москванинг “Спартак” футбол клуби ҳужумчиси Кейта Балде Сенегалдаги масжид қурилиши учун 70 минг Евро хайрия қилди, дея хабар бермоқда “Матч ТВ” маҳаллий “Taggat” газетасига таяниб.
Ушбу масжид футболчи туғилиб ўстган қишлоқда 26 май куни мўминлар учун ўз эшигини очди.
Футболчи бундан икки йил аввал ҳам масжид қурилиши учун катта миқдорда эҳсон қилган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бугун, 16 май куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов Тайлоқ туманидаги “Ўрта” масжидга борди. Домла жума намозидан олдин “Камтарга камол, манманга завол” мавзусида маънавий-маърифий маъруза қилди.
Маърузада инсоннинг ички камолотга эришишида камтарликнинг нақадар муҳим экани, манманлик ва кибр каби хулқларнинг инсон ва жамият учун келтириши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Ислом ахлоқ-одобининг олий қоидалари, нафсни тарбиялаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва инсофни қарор топтириш каби мавзулар кенг ёритилди.
Жума намозини ўқиш асносида юрт тинчлиги, эл-юрт фаровонлигини сўраб дуо қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати