Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот олмагунча киши тутаётган рўзасининг аҳамиятини англаб етиши қийин.
Бу ибодат Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг ҳадислари ва Ислом умматининг ижмоъи ила собит бўлгандир. Аллоҳ таоло бу ибодатни серфазилат қилиб қўйган. Мазкур фазилатларни санаб адоғига етиш қийин.
Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Шариат истилоҳида эса, «тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни тиймоқликдир». Рўзани очувчи нарсалар деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва рўзани очиб юборадиган бошқа нарсалар тушунилади.
Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган бўлиб, рўза тутишнинг инсон учун фойдалари жуда ҳам кўп. Жумладан, рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ таоло рўза ҳақидаги оятнинг охирида:
«Шоядки, тақво қилсангиз», деган.
Аллоҳ таоло бандаларни рўза тутишга буюриб:
«Эй имон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз», деган (Бақара: 183-184).
Ва яна:
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас, рўзасини тутсин», деган (Бақара. 185).
Бундан аввалги оятда рўза «саноқли кунлар» фарз қилингани айтилган эди. Бу оят ўша «саноқли кунлар – «Рамазон ойи» эканини баён қиляпти. Айни чоқда, Рамазон ойининг фазли ҳам зикр этиляпти.
Рамазон ойи йил ичидаги энг афзал ой ҳисобланади. Унинг фазли ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор, улуғ уламоларнинг сўзлари, мадҳлар айтилган, китоблар битилган. Лекин бу ҳақдаги таърифларнинг гултожиси Роббил Оламийннинг Ўз каломида айтган мадҳидир. Бу Рамазони шарифнинг энг улкан фазилатлари ҳақидаги таърифдир. Яъни:
«Унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир».
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар» (Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар).
Рўзанинг фазилати ҳақида Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен - Ўзим берурман, деди. Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлгай ва қачон Роббисига мулоқот бўлганда, рўзаси ила хурсанд бўлгай», дедилар» (Бешовлари ривоят қилганлар).
Бошқа бир ривоятда: «Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур», деди» дейилган.
Демак, инсоннинг рўзадан бошқа ҳамма қилган амали ўзи учун бўлади. Фақатгина тутган рўзаси Аллоҳ учундир. Буни бундай тушуниш мумкин: Рўзадан бошқа ҳамма амалларда амал қилувчи хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бир оз хўжакўрсинлик, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови, обрў-эътибор пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқиган одам таҳорат қилганида, намозга жой танлаганида ва ниҳоят намоз ўқиётганида бошқалар кўради. Бу одам намоз учун таҳорат қилмоқда, бу одам намоз учун жой танламоқда, бу одам намоз ўқимоқда, яхши одам экан, деган фикр хаёлидан ўтиб, унга ҳурмат-эътибор билан қарайди.
Шунга ўхшаб, закот берганида ҳар қанча яширса ҳам ҳеч бўлмаганда закотни олган киши билиб, ҳаққига дуо қилади.
Ҳажга борганида эса, умуман, шов-шув бўлиб кетади. Қайтганидан сўнг гуруҳ-гуруҳ кишилар зиёратига келади. «ҳожи ака» ёки «ҳожи она» деган ном билан чақирилади.
Рўзада эса, бу нарсаларнинг бирортаси йўқ, кечаси ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кундузи эса ҳамма баробар юраверади. Ифтор вақти кираётганда ҳам, ҳеч кимсиз ёлғиз ўзи қолганида ҳам рўзадор Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, оғзини очиб юбормайди. Ана шуларнинг ҳаммаси рўза Аллоҳ учун тутилишининг белгисидир.
Шунинг учун ҳам ёлғиз Аллоҳ учун бўлган ибодатнинг мукофотини Аллоҳ таоло Ўзи билиб беришга ваъда қилмоқда.
Шу билан бирга, рўза учун бериладиган савобнинг кўпайиши шунчаларки, уни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди, идрок ҳам қила олмайди. Рўзадорнинг амали бунчалар юқори баҳоланишининг сабаби у фақат Аллоҳ таоло учун таоми ва шаҳватини тарк қилиб, рўза тутганидандир.
Дарҳақиқат, азизлар, бизларга Аллоҳ таоло баракот ойини насиб қилди. унинг қанчалик даражада баракалик эканлигини, имонимиз ва ишончимиз даражаси ила ҳис қиламиз. Аммо бу раҳмат ойида кўп яхшилик борлигига ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. чунки бу ойда тутаётган рўзаларимиз билан кўп ўзимиздаги ёмонликлардан тийиламиз. “Мен рўзадорман” деб анча мунча ножоиз ишларимиздан тўхтаймиз.
Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек, рўза бу омонатдир, рўза бу ибодатдир. Шунинг учун бу иссиқ кунларда тутаётган рўзалармизни чиройли адо этайликда Парвардигордан унинг ажрини кутайлик. Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қилдилар:
“Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади ва гуноҳи кечирилгандир”
“Агар менинг умматим Рамазон ойи ичидаги нарсаларни билганларида эди, албатта, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлсайди, деб орзу қилардилар”. Зеро, савоблар Рамазон ичида йиғилгандир ва тоатлар мақбулдир, дуолар мустажобдир ва гуноҳлар кечирилгандир ва жаннат рўзадорларга муштоқдир.
Ҳалоллик ва ростго‘йлик инсоннинг шахсий фазилатлари бо‘лиш билан бирга, оила мустаҳкамлиги, жамият тараққиёти ва ижтимоий муносабатларнинг барқарорлигини та’минлайдиган муҳим миллий, диний, ма’навий-ахлоқий қадриятлардир.
Ислом динида ҳалоллик ва ростго‘йликка инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи муҳим тамойиллар сифатида қаралади. Ҳалол ва ҳаромни фарқлаш, шубҳали ишлардан сақланиш, о‘згаларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилмаслик, ростго‘й ва адолатли бо‘лиш инсоннинг нафақат шахсий камолоти, балки жамият олдидаги мас’улиятини ҳам белгилайди.
Қур’они карим оятлари ва Пайг‘амбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ко‘плаб ҳадиси шарифларида инсонларни ҳалоллик ва ростго‘йликка да’ват қилиш, ҳар доим ҳалол бо‘лишга ундаш, алдов ва ёлг‘он гувоҳлик беришдан қайтаришга алоҳида э’тибор қаратилган. Зеро, ҳалоллик ва ростго‘йлик инсоннинг ма’навий камолотини, имони мустаҳкам ва ахлоқи го‘заллигини намоён этувчи энг муҳим фазилатлардир. Ҳаром ва ёлг‘он эса нафақат шахснинг обро‘си ва унга ишончини емиради, балки жамиятда о‘заро ишончсизлик, адоват ва низолар келиб чиқишига ҳам сабаб бо‘лади.
Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасининг 105-оятида бундай марҳамат қилган: “Ёлг‘он со‘зларни фақат Аллоҳнинг оятларига имон келтирмайдиганларгина то‘қийдилар. Айнан о‘шаларнинг о‘злари ёлг‘ончилардир”.
Бу о‘ринда ёлг‘оннинг қанчалик ог‘ир ма’навий иллат экани баён қилиниб, унинг Аллоҳнинг оятларига муносабат билан бог‘лиқ жиҳати ко‘рсатиб бериляпти. Оятнинг нозил бо‘лиш сабаби Макка мушрикларининг Пайг‘амбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан турли асоссиз да’воларни илгари сургани, жумладан, у зотни ёлг‘ончиликда айблаганидир. Улар Қур’они каримни го‘ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг о‘злари то‘қиб чиқаргани то‘г‘рисида асоссиз да’воларни илгари сурган. Қур’они карим эса бундай иддаоларни очиқ-ойдин рад этган.
Аслида ёлг‘онни фақат имонсиз кишиларгина то‘қийди. Чунки, мо‘мин киши ёлг‘онни катта гуноҳ деб билади. Ёлг‘он сабабли қиёматда азобга қолишдан қо‘рқади. Шунинг учун ҳар қандай вазиятда ростго‘й бо‘лишга интилади. Ҳатто о‘з манфаатига зид бо‘лган ҳолатларда ҳам ҳақиқатни айтишни афзал билади. Зеро, ҳақиқий имон инсонни фақат ибодатларга эмас, балки юксак ахлоқий фазилатларга ҳам ундайди.
Ислом та’лимотида ҳалоллик ва то‘г‘рисо‘злик мақталган, ёлг‘он гапириш ва ҳақиқатни яшириш кескин қораланган. Жумладан, Пайг‘амбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Набийсоллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ростго‘йликни о‘зингизга лозим тутингиз (ростго‘й бо‘лингиз)! Чунки, ростго‘йлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши доим рост гапирса, Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” (о‘та ростго‘й) деб ёзиб қо‘йилади. Ёлг‘ондан сақланинг! Чунки, ёлг‘он фожирликка (гуноҳ ва бузуқликка) етаклайди, фожирлик эса до‘захга етаклайди. Киши ёлг‘он гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” (о‘та ёлг‘ончи) деб ёзиб қо‘йилади”, дедилар”. (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ростго‘йлик ва ёлг‘ончиликнинг инсон ахлоқи, ма’навий ҳаёти ва охиратига қай даражада та’сир қилишини очиқ тарзда баён қилиб беряптилар. Ҳадис мазмунидан англашиладики, инсоннинг жаннатга ёки до‘захга тушишида унинг тили, я’ни ростго‘йлиги ё ёлг‘ончилиги ҳал қилувчи омиллардан экан.
Пайг‘амбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалол ва ҳаром о‘ртасидаги шубҳали нарсалардан сақланган киши дини ва обро‘йини пок сақлаши борасида бундай марҳамат қилганлар: Но‘’мон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича,“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитдим: “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг о‘ртасида шубҳали нарсалар бор. Ко‘п одамлар буни билмайди. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обро‘йини пок сақлайди...” (Имом Бухорий ривояти).
Бу о‘ринда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни эҳтиёткорлик ва покликка да’ват этмоқдалар. Чунки, ҳалоллик тамойилларига амал қилган инсон ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида, жумладан, со‘зида, оилавий муносабатларида, та’лим олишда, меҳнат фаолиятида ва жамиятдаги о‘заро муносабатларида адолат, поклик ва ростго‘йликка интилади. О‘згаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилади, бировнинг мол-мулки ёки меҳнатининг маҳсулига тажовуз қилмайди, алдов, хиёнат ва манфаатпарастликдан узоқ бо‘лишга ҳаракат қилади. Бундай фазилатлар инсоннинг шахсий обро‘-э’тиборини юксалтириш билан бирга жамият а’золари о‘ртасида о‘заро ишонч ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлайди.
Мухтасар қилиб айтганда, ҳалоллик ва ростго‘йлик ижтимоий ҳаётнинг барқарорлигини, инсонлар о‘ртасидаги ишонч ва жамият тараққиётини та’минловчи муҳим ма’навий-ахлоқий асосдир. Ислом та’лимотидаги ҳалоллик, ростго‘йлик, адолат ва омонатдорликка оид ко‘рсатмалар бу қадриятларнинг инсон ва жамият ҳаётидаги о‘рни нақадар муҳим эканини ко‘рсатади. Ҳар бир инсон о‘з ҳаёти ва фаолиятида ҳалоллик, ростго‘йлик, адолат ва виждонлиликни устувор тамойилга айлантирса, жамиятда сог‘лом ма’навий муҳитни шакллантириш имконияти ортади.
Ё‘лдошхон Исаев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими.
О‘збекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати