Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Май, 2025   |   12 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:37
Қуёш
05:10
Пешин
12:24
Аср
17:22
Шом
19:33
Хуфтон
21:00
Bismillah
10 Май, 2025, 12 Зулқаъда, 1446

Саратовдаги Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори иштирок этади

18.05.2018   3923   1 min.
Саратовдаги Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори иштирок этади

Россия Федерациясининг Саратов шаҳрида Рамазон ойида давомида I Евросиё Қуръони карим тиловати халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа 2018 йилнинг 19 – 20 май кунлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Мусобақага Европа ва Осиё мамлакатларидан 11 нафар, шунингдек Россия Федерациясининг 12 вилоятидан 30 та қори иштирок этиши қайд этилди.

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ислом билим юрти 4-курс талабаси Пирхонов Насибулло қори бугун, 18 май куни Саратов шаҳрига жўнаб кетaди.

Ўзбекистонлик қори “Қуръон ҳофизи” йўналишида ғолиблик учун беллашувга киришади.

Мусобоқа мухлислар орасида ҳам қизғин бориши учун мусобақа чипталарига “Муборак Ҳаж зиёрати” соврини қўйилган.

Мусобақа ҳақида хабарларни muslim.uz сайтида кузатиб боринг.

Абдуллоҳ Парпиев,
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди

07.05.2025   6880   1 min.
Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди

Кеча, 6 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Йилнинг энг яхши ислом тарихи ўқитувчиси” мусобақаси бўлиб ўтди.  Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, вилоят бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, ҳайъат аъзолари, таълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ўқитувчилар иштирок этди. 

Мусобақа давомида иштирокчилар 4 та шарт бўйича баҳс олиб борди. Уларнинг чиқишини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. 

Якуний натижаларга кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди: 

1-ўрин: “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Муҳаммадяҳёхон Маҳмудов 1-даражали диплом, “Ҳаж” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан мукофотланди.

2-ўрин: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов, 2-даражали диплом, “Умра” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан тақдирланди.

3-ўрин: Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Санжар Бердиевга 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич тақдим этилди. 

Танловнинг қолган 10 нафар иштирокчисига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Айтиш жоизки, ушбу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди
Ўзбекистон янгиликлари