Россия Федерациясининг Саратов шаҳрида Рамазон ойида давомида I Евросиё Қуръони карим тиловати халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа 2018 йилнинг 19 – 20 май кунлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Мусобақага Европа ва Осиё мамлакатларидан 11 нафар, шунингдек Россия Федерациясининг 12 вилоятидан 30 та қори иштирок этиши қайд этилди.
Ушбу мусобақада иштирок этиш учун “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ислом билим юрти 4-курс талабаси Пирхонов Насибулло қори бугун, 18 май куни Саратов шаҳрига жўнаб кетaди.
Ўзбекистонлик қори “Қуръон ҳофизи” йўналишида ғолиблик учун беллашувга киришади.
Мусобоқа мухлислар орасида ҳам қизғин бориши учун мусобақа чипталарига “Муборак Ҳаж зиёрати” соврини қўйилган.
Мусобақа ҳақида хабарларни muslim.uz сайтида кузатиб боринг.
Абдуллоҳ Парпиев,
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси
Араб давлатининг Босния ва Гертсеговинадаги элчихонаси томонидан тақдим этилган Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги дастлабки босқични ўтказди. Бу Косово Республикасидаги Ислом шайхлиги ва Саудия Арабистонининг Албания Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда учинчи маротаба ташкил этилган тадбирдир.
Мусобақада Косово, Албания, Босния ва Герцеговина, Черногория, Шимолий Македония, Италия, Туркия, Греция, Болгария, Чехия, Кипр, Словения, Хорватия, Руминия, Сербия, Эстония, Беларусия, Россия, Грузия, Сан-Мария ва Узбекистон каби 22 давлатдан 2350 нафар даъвогарлар иштирок этди.
8-11 май кунлари Косово пойтахти Приштина шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига жами 160 нафар иштирокчи йўлланма олди ва улар беш тоифа бўйича кураш олиб боради.
quranuz