Куала-Лумпур. Осиё ва Океаниядаги ислом банкининг 62,7 фоизи фақат Малайзияга тегишли ва минтақада исломий банк иши учун энг катта бозорга эга.
“Малайзия ислом банклари бозорининг 62,7 фоизига тўғри келади”, – дея ёзади “Global Ratings” агентлиги.
Aгентлик Малайзиянинг Осиё ва Океания минтақасидаги ислом банки хизматлари жами фаолларининг 62,7 фоизига эгалик қилишини ва минтақадаги исломий банк хизматларининг энг йирик бозори эканини ва яқин икки йил ичида ўз мавқеини сақлаб қолиши мумкинлигини эълон қилди.
Aгентлик келгуси икки йил ичида Жануби-Шарқий Осиё мазкур кўрсатгич бўйича 8 фоизга ўсишини башорат қилди. Чунки Малайзия минтақадаги ўз мавқеини сақлаб қолади. Ҳисоботда Малайзия ва Индонезиядаги исломий банкларнинг бозорда асосий ва жорий капитали борлиги қўшимча қилинган.
Aгентликнинг таъкидлашича, Малайзияда ушбу соҳада комплекс хизматлар кўрсатувчи ислом банкини қуриш бўйича таклиф этилаётган лойиҳа мамлакатда ислом банки ривожланиши таъминлайди ва унга келажакда смарт-хизматларнинг қўшилиши уни янада қўллаб-қувватлайди.
Мониторинг маркази Малайзиядаги ислом банкларининг Жануби-Шарқий Осиё минтақасида исломий молиялаштиришдан олинган улуши 2026 йилгача 45 фоизга ошиши хабарини берди.
Рейтинг фирмаси Малайзия ислом банклари атроф-муҳит, ижтимоий ва бошқарув (ЕСГ) соҳаларида ҳам етакчи эканини қўшимча қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жаноза олиб ўтилди, шунда у зот алайҳиссалом: "Тин олувчи ва ундан тин олинувчи", дедилар.
"Ё Аллоҳнинг Расули, тин олувчи ва ундан тин олинувчи нима?" дейишди.
У зот алайҳиссалом: "Мўмин банда (вафот этса) дунёнинг қийинчиликларидан истироҳат олади. Фожир банда (ўлса) ундан бандалар, элу юртлар, дов-дарахтлар ва жонзотлар қутуладилар", дедилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирортангиз вафот этганида унга ўрни эртаю кеч кўрсатиб турилади: агар жаннат аҳлидан бўлса, жаннат аҳлидан экани, дўзах аҳлидан бўлса, дўзах аҳлидан экани. "Аллоҳ сени қиёмат куни қайта тирилтиргунича сенинг ўрнинг мана шудир", дейилади", дедилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган).