Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июл, 2025   |   26 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:30
Қуёш
05:08
Пешин
12:34
Аср
17:38
Шом
19:55
Хуфтон
21:25
Bismillah
21 Июл, 2025, 26 Муҳаррам, 1447

Рамазонда умра зиёратчиларига қулайлик

10.05.2018   3288   1 min.
Рамазонда умра зиёратчиларига қулайлик

Саудия Арабистони ҳукумати умра ибодатини осон ва қулай адо этишлари мақсадида рамазон ойининг бошидан охирига қадар тавоф майдонини фақат умра зиёратчилари учун хослашга кўрсатма берди. Маккаи мукаррама амири ва Ҳаж олий қўмитаси раиси Амир Холид ал-Файсал рамазонда ҳукумат режалари ва тайёргарлик ишларини ўрганишга бағишлаб ўтказилган Ҳаж олий қўмитаси йиғилишида шуни таъкидлади.

Унга кўра, тавоф майдонида умра зиёратчиларига шом намозидан сўнг таровеҳ намози тугагунга қадар умра тавофини қилишга рухсат этилади.

Шунингдек, мазкур кўрсатмага мувофиқ, намозхонлар Масжидул Ҳаромнинг ички хонақоҳлари, таъмирдан чиққан бинолар ва Ҳарами шарифнинг шимолий тарафдаги кенг майдонда таровеҳ намозини адо этадилар. 

     

 

Халқаро алоқалар бўлими  ходими

Илёсхон  Аҳмедов тайёрлади.

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Умра – 2025/2026” мавсуми учун нимча ва сумка тайёрлаш бўйича танлов эълон қилинади

14.07.2025   6208   2 min.
“Умра – 2025/2026” мавсуми учун нимча ва сумка тайёрлаш бўйича танлов эълон қилинади

I. Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
 

  1. Танловда иштирок этиш бўйича хат;
  2. Корхона гувоҳномаси ва раҳбарининг паспорт нусхаси;
  3. Банкдан К-2 шаклидаги маълумотнома;
  4. Эркак ва аёллар учун биттадан нимча намунаси;
  5. Тижорат таклифи;
  6. Корхонанинг сўнгги бир йилда банкдаги пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумот;
  7. Боғланиш учун телефон рақам.

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ зарурат бўлса, қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

 

II. Маҳсулотлар (эркаклар ва аёллар нимчаси) учун қўйилган талаблар:

 

  1. Нимча 50, 52, 54, 56 ва 58 ўлчамларда тикилиши;
  2. Нимчаларнинг олди тугмали бўлиши;
  3. Нимчанинг орқа томони тепасида Ўзбекистон байроғи туширилган бўлиши;
  4. Нимчанинг орқа томони (байроқ тепасида) қисмида лотин ҳарфларида “UZBEKISTAN” ёзуви бўлиши;
  5. Бир дона нимча оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиши;
  6. Нимчалар мовий (оч кўк) рангда бўлиши;
  7. Икки ёнида чўнтак бўлиши;
  8. Олд юқори чап чўнтак устида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи бўлиши.

 

 III. Маҳсулотлар (эркаклар ва аёллар сумкаси) учун қўйилган талаблар:

  1. Ёрқин рангда бўлиши;
  2. Сумканинг оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан бўлиши;
  3. Ён томонда сув идиш учун чўнтак бўлиши;
  4. Олди томондан Ўзбекистон байроғи ва лотин ҳарфларида “UZBEKISTAN” ёзуви бўлиши;
  5. Олди томонда шахсий маълумотлар учун шаффоф чўнтак бўлиши. 

 

Танловда иштирок этиш истагида бўлган корхона ва ташкилотлар 2025 йил 1 август кунига қадар юқоридаги талаблар асосида ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари мумкин.
 

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефон: 71-240-04-75, 98-140-04-75

Ўзбекистон янгиликлари