frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Соч олдириш одобларини биласизми?

04.05.2018   9965   1 min.
Соч олдириш одобларини биласизми?

Савол: Соч олдиришнинг одоблари борми? Илтимос, шу ҳақда маълумот берсангиз? 

Жавоб: Соч олдиришда қиблага қараб ўтириш, сочни бошнинг ўнг томонидан бошлаб олиш ва олинган сочни кўмиш, соч олдиришнинг одобларидир. 

Имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Макка йўлида Ато ибн Рабоҳга соч олдирганимда сартарош мендан учта хато топди: 

  1. Юзимни қиблага қаратиб ўтиришимни айтди.
  2. Бошимни у тарафга қилган эдим. Олдинига ўнг тарафингни келтир, деди.
  3. Сочимни олиб бўлгач, туриб кетмоқчи эдим. Сочингни ерга кўм, деди”. 

Киши жунублик вақтида соч ва тирноқ олиши макруҳдир (“Ҳидоя”, “Маслакул муттақин”).

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Олдинги сафдаги намозхоннинг белига сажда қилиш мумкинми?

23.06.2025   6486   1 min.
Олдинги сафдаги намозхоннинг белига сажда қилиш мумкинми?

Савол: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади.

Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди.

Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.