Туркияда Рамазон ойи яқинлашаётгани муносабати билан Туркия Дин ишлари бўйича вазирлиги Рамазон ойи бошланиш ва тугаш вақтларини эълон қилди. Бу ҳақда "trt.net.tr" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Рамазон 15 майдан 16 майга ўтар кечаси бошланиб, рўза 16 май куни эрта тонгда тутилиши ҳамда 16 май куни кечки пайтда ифторлик бўлиши кўзда тутилган.
Рамазон ойи рўзаси 14 июнь куни тугаши айтилган.
14 июнь – Рамазон ойи арафаси куни
15-17 июнь – Рамазон ҳайити (Ийд ул-Фитр) байрами кунлари деб эълон қилинган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Иордания вақф ва ислом муқаддасотлари ишлари вазирлиги томонидан Ислом дини тинчлик, бағрикенглик, мўътадиллик экани ва уни ҳар қандай зўравонлик, куч ишлатиш, тоқатсизлик кабиларга қарши эканини ўз ичига олувчи «Амман рисоласи» нинг моҳиятига бағишланган 45 илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Иордания вақф вазири Холилий, Иорданиядаги Қирол Абдуллоҳ II номидаги даъватчилар тайёрлаш, малакасини ошириш институти ректори доктор Абдуссатор, Иордания бош муфтийси Аҳмад Ҳасанот, Иордания қироллик ҳузуридаги Қуддус ишлари қўмитаси аъзоси доктор Муҳаммад Сидр ва бошқалар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Саййиджамол домла Масайитов ўз маъруза ва суҳбатлари билан иштирок этмоқда.