Жорий йилнинг 21-24 апрель кунлари ўтказилган эркаклар ўртасида ўтган "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018" Ҳифз йўналиши 26-40 ёшлилар ўртасида андижонлик Убайдуллоҳ қори Исҳоқов ғолиб бўлган эди.
Бугун, 27 апрель куни Андижон шаҳридаги “Девонабой” жомеъ масжидида Қуръон ҳофизини тақдирлаш маросими Жума намозидан олдин бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимига Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам иштирок этган. Вилоят ҳокими ғолибни қутлар экан, қорини мусобақага кузата туриб, агар ғолиб бўлиб қайтса енгил автомобил ваъда қилганини эслаб ўтди ва автомобил калитини Аллоҳнинг каломининг ҳофизига топширган. Шунингдек тадбирда Убайдуллоҳ қори Исҳоқовнинг отаси ҳақида ҳам илиқ сўзлар айтилиб, зарбоф тўн кийдирилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бугун, 15 май куни Мир Араб олий мадрасасида "Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси" мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди.
Илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат педагогика институти, Менежмент ва замонавий технологиялар университети раҳбар ва профессор ўқитувчилари иштирок этди.
Анжуманда бевосита ва масофавий тарзда қатнашган нотиқлар мавзу юзасидан чиқишлар қилиш баробарида муҳим таклиф ва тавсияларни илгари сурдилар.
Mirarab.uz