ЎМИ Матбуот хизмати
2024 йил 30 декабрь куни Қўшкўпир туманида янгидан қуриб битказилган "Ислом бобо" жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Унда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, Қўшкўпир тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов, "Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом билим юрти мудири Давронбек домла Абдукадиров, имом-хатиблар, мутасаддилар, маҳалла аҳли жам бўлишди.
Очилиш маросимида Қуръони карим оятлари ўқилиб, янги масжид халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб кўп йиллар хизмат қилишини Аллоҳдан сўраб, бу хайрли ишда кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилинди.
Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган янги масжид 600 нафар намозхонга мўлжалланган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати