Cудхўрлик катта гуноҳлардан саналади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юборманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Зора, (шунда) толе топсаларинг” (Оли Имрон, 130).
“Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва (чинакам) мўмин бўлсаларинг, судхўрлик сарқитидан воз кечинглар!” (Бақара, 278).
Аллоҳ таолонинг ҳар бир амр ва қайтариғида биз учун фойдалар бор. Судхўрлик қилишдан қайтарилишимиз ҳам бежиз эмас. Чунки рибо икки дунёда фақат зарар келтиради. Бундай зарарларнинг айримларини олимлар қуйидагича кўрсатишган:
Аслида мўмин одам бир кишига холис ният билан берган қарзи учун ҳам ажр олади. Динимизда ғамгин кишининг кўнглини шод этиш улуғ ишлардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз “Ким бир мўминнинг дунё ташвишларидан бир ташвишини кетказса, Аллоҳ таоло уни қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини кетказади. Ким камбағалнинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик пайдо қилади”, деб марҳамат қилганлар.
ЎМИ Матбуот хизмати
Қумқўрғон туманидаги "Бўстон", "Сурхон соҳил", "Беш қаҳрамон" маҳаллалари ҳамда 1-, 2-, 55-сонли мактабларда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маърузалар қилишди.
Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларнинг олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Учрашувда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Тадбир сўнгида "Тинчлик қадри" мавзусида фильм намойиш этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати