Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Декабр, 2024   |   22 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:46
Пешин
12:27
Аср
15:17
Шом
17:01
Хуфтон
18:21
Bismillah
23 Декабр, 2024, 22 Жумадул сони, 1446

Панжобда масжидларга овоз кучайтиргичлар ўрнатишга рухсат берилди

18.04.2018   3160   1 min.
Панжобда масжидларга овоз кучайтиргичлар ўрнатишга рухсат берилди

Хадим Хусайн Ривзининг маълум қилишича, Панжоб маъмурияти овоз кучайтиргичлар орқали масжидларда аъзон айтилишига рухсат берган. Бу ҳақда "dailypakistan.com.pk" нашри хабар берди.

Провинциядаги масжидларда овоз кучайтиргичлар авваллари фақатгина масжид ичида фойдаланилган, эндиликда эса улардан масжид ташқарисида ҳам фойдаланиш имконияти берилди.

Маълумотларга кўра, овоз кучайтиргичлар билан боғлиқ амалиёт экстермизм ва терроризмга қарши кураш бўйича Миллий ҳаракат режасининг бир қисми сифатида амалга оширилгани ҳукумат томонидан таъкидланган.

Аввалроқ, Панжобда масжидга овоз кучайтиргичлар ўрнатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд бўлган. Бунда жамоат хавфсизлигини бузиш мақсад қилингани асос қилиб кўрсатилган.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Умар унинг фойдасига ҳукм чиқарди

23.12.2024   573   2 min.
Умар унинг фойдасига ҳукм чиқарди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Молик Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади:

«Бир мусулмон ва бир яҳудий хусуматлашиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келишди. Яҳудий ҳақ бўлиб чиқди. Умар унинг фойдасига ҳукм чиқарди. Шунда яҳудий унга:

«Аллоҳга қасамки, ҳақ ила ҳукм чиқардинг», деди.

«Сен қаердан билдинг?» деди Умар, уни дарра ила уриб.

«Биз Тавротда: «Қайси қози ҳақ ила ҳукм чиқарса, албатта, ўнг томонида битта, чап томонида битта фаришта уни қувватлаб туради. Модомики, у ҳақда экан, ишини тўғрилаб ҳам турадилар. Қачон ҳақни тарк қилса, улар ҳам уни тарк қилиб, кўтариладилар», дейилганлигини топамиз», деди».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг илоҳий адолат уммонидан сув ичган адолатларини кўргандан кейин, ундан баҳраманд бўлгандан кейин яҳудий ҳам эриб кетиб, мусулмонлар халифасини алқашга ўтган. У яҳудийларнинг бошқалардан беркитиб юрадиган китоблари, яъни Тавротдаги ҳақиқатни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳукмида кўрганлигини эътироф этган.

Ҳа, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг Ислом жамияти раҳбари сифатида олиб борган ишларига бутун дунё қойил қолган ва ҳалигача қойил қолиб келмоқда.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бунга ўхшаш адолатли ишларни ташвиқот учун қилмас эдилар. Балки буни вазифа, Аллоҳ таоло олдидаги бурч, деб ҳис этганларидан қилар эдилар. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳар бир одам у киши учун Аллоҳ таоло нозил қилган шариат ҳукми олдида баробар эди. Мусулмонми, зиммийми ёки бош­қами, ҳазрати Умар учун барибир эди. Ҳақ ким тарафда бўлса, ҳукм ўшанинг фойдасига чиқарилар эди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Мақолалар