Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Июл, 2024   |   23 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:41
Қуёш
05:16
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:46
Хуфтон
21:14
Bismillah
29 Июл, 2024, 23 Муҳаррам, 1446

Рус йигит «Исломобод» жоме масжидида мусулмон бўлди

13.04.2018   542   1 min.

 

Рус йигити "Исломобод" масжидида мусулмон бўлди

Бугун, 13 апрель куни жума намози вақтида аввал ғайридин бўлган йигит "Исломобод" жоме масжиди имомига муқаддас ислом динини қабул қилишида ёрдам сўраб келган.

Масжид имоми ҳам ўз навбатида ушбу йигитнинг сўровига жавоб берган ҳолда, динимизнинг асосларини тушунтириб ўтган. Бир ғайридиннинг исломни қабул қилишига кўпчилик гувоҳ бўлишини истаган ҳолда бугунги жума намозидан олдин жамоат олдида уни таништирган.

Рус миллатига мансуб йигит ўз исмини Исломдаги энг гўзал исм Абдуллоҳга ўзгартирган. Имомнинг сўзларига кўра, Абдуллоҳ ўз хоҳиши билан, кўриб-билиб муқаддас динимизни қабул қилмоқчилигини билдирган.

Абдуллоҳ жамоа олдида ҳам “Шаҳодат” калимасини айтиб, гўзал Исломни қабул қилганини кўрсатди.

Қуйидаги видеолавҳада Абдуллоҳнинг масжидда, жамоа олдида туриб калима қайтаргани акс эттирилган. Марҳамат, кўриб кўзингизни қувнтинг. Мусулмонлик муборак бўлсин, эй Абдуллоҳ!

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари бугун Қўқон шаҳридаги "Дегрезлик" масжидига борадилар

23.07.2024   310   1 min.
Муфтий ҳазратлари бугун Қўқон шаҳридаги

Шу йил 23 июль,  сешанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қўқон шаҳридаги "Дегрезлик" масжидида жамоат билан хуфтон намозини адо қиладилар.

Хуфтон намозидан аввал Муфтий ҳазратлари мухлис халқимизга маърифий ва мазмунли суҳбат қилиб берадилар, Иншааллоҳ.

Мўмин-мусулмонларимизни ушбу маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Масжид манзили https://maps.app.goo.gl/hxTxkuraKkyRauoS9 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари