Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Март, 2025   |   13 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:20
Қуёш
06:38
Пешин
12:37
Аср
16:41
Шом
18:30
Хуфтон
19:43
Bismillah
13 Март, 2025, 13 Рамазон, 1446

Самарқанд вилояти ҳокими хитойлик 100 минг мусулмонни Ўзбекистонга таклиф қилди

12.04.2018   3011   1 min.
Самарқанд вилояти ҳокими хитойлик 100 минг мусулмонни Ўзбекистонга таклиф қилди

Самарқанд вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойнинг Шэнси провинциясига ташриф буюрди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Ташрифдан мақсад ишбилармон доиралари ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, Сиан шаҳрида халқаро бизнес-форум ва тақдимотлар ўтказиш экани айтиб ўтилган.

Вилоят ҳокими Туробжон Жўраев Самарқандга хитойлик мусулмон зиёратчиларни жалб этиш мақсадида қатор учрашувлар ўтказган.
Шундай учрашувлардан юири Хитой Халқ Республикаси мусулмонлари ассоциацияси раиси билан ўтказилган. Музокаралар якунига кўра, зиёрат туризми йўналишида ҳар йили ўртача 100 минг нафар зиёратчиларни Ўзбекистонга, жумладан, Самарқандга жўнатиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилгани маълум қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ким ушбу оятни ўқиса...

2.12.2024   5956   2 min.
Ким ушбу оятни ўқиса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ 

Шаҳидаллоҳу аннаҳу лаа илаҳа илла ҳува вал малааикату ва улул илми қооиман билқисти лаа илаҳа илла ҳувал азийзул ҳакийм.
"Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам гувоҳлик бердилар. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир" (Оли Имрон сураси, 18-оят).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким ушбу оятни ўқиб, охирида "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканлигига мен ҳам гувоҳман" деса, Аллоҳ таоло ушбу оятнинг ҳарфлари ададича фаришталарни қиёмат кунигача ўша кишининг ҳақига истиғфор айттириб қўяди".
Яна дедилар: "Ким уйқуга ётишидан олдин ушбу оятни ўқиса, Аллоҳ таоло етмиш мингта фариштани яратади ва улар қиёмат кунигача ўша кишининг ҳақига истиғфор айтиб турадилар".

Абу Ғолиб айтадилар: "Мен Куфага тижорат қилиш учун борганимда Аъмашга қўшни бўлиб турдим. Шунда у кишини ҳар кеча ушбу оятни такрор ва такрор ўқигани ва ундан кейин "Мен ҳам Аллоҳ гувоҳлик берган нарсага гувоҳман, мен ушбу гувоҳлигимни Аллоҳга омонат қилиб топшираман. Қиёмат кунида Аллоҳ таоло менга омонатимни қайтаргай" деганларини эшитар эдим. Шунда у кишидан бунинг сабабини сўраганимда, айтган эдилар: "Абу Воил менга Ибн Масъуддан ривоят қилиб айтган, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким ушбу оятни ўқиб, охирида ушбу калималарни айтса, қиёмат кунида Аллоҳ таоло унга хитоб қилиб шундай дейди: "Бандам менга берган ваъдангда турдинг, яъни тавҳидда, Мен ҳам Ўз ваъдамда тураман. Эй, малоикаларим! Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар, бу бандам хоҳлаган эшигидан кирсин", дейди".

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар