Буюк Британиядаги мусулмонларнинг ярмидан кўпи инглиз бўлиб, умумий аҳоли сонининг 44 фоизини ташкил қилади.
Мусулмонлар Рамазон ҳайитида Лондондаги боғда намоз ўқишади. Буюк Британияда 4,1 миллион мусулмон бор. Уларнинг аксари инглизлар. Инглиз мусулмонлари таълимга жиддий аҳамият беради. Улар диний таълим борасида ғайримусулмонларга нисбатан анча кучли. Ипсос Мориннинг 75 саҳифалик ҳисоботида инглиз мусулмонларини ҳар тарафлама ўрганиш юзасидан 2010 йилдан буён кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда ва жамоатчилик сўровлари таҳлил қилинмоқда. 2011 йил мамлакатда мусулмонлар сони уч миллион бўлган. Ўтган йили уларнинг сони 4,1 миллионга етган. Уларнинг ярми 24 ёш оралиғидагилар ва учдан бир қисми 15 ёш орасидаги ўсмирлар. Мусулмонларнинг 8-5 фоизи миллатининг инглиз эканини ҳис қилади. “Азиз” жамғармаси раиси Асиф Азиз бундай дейди: ”Британиялик мусулмонлар диний эътиқодига қатъий риоя қилади, лекин айни пайтда инглиз эканини ҳам ҳис қилади”.
Мусулмон болалар таълим ютуқларига кўп интилади. Улардан 56 фоизи университетга кириш ниятида эканини айтди. Муслима қизлар эса ўғил болалардан кўпроқ университетга интилар экан. Мусулмонларнинг 7 фоизи ишсиз, бу умумий аҳоли сонининг 4 фоизини ташкил қилади. Ҳисоботда қайд этилишича, консерватив муносабатларда ғайримусулмонлардан мусулмонлар фаолроқ экан. Мусулмон эркакларнинг ярми ва аёлларнинг учдан бир қисми хотинлар ўз эрларига бўйсунишлари керак деб ҳисоблайдилар. Ипсос Мори тадқиқот директори Кулли Каур-Баллаган ўз ҳисоботида “Британия мусулмонлари бир вақтнинг ўзида ҳам инглиз, ҳам мусулмон бўлиш мумкин деб ҳисоблайдилар”, дея таъкидлади.
Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.
ЎМИ Матбуот хизмати
حدثنا محمد بن معاذ بن يوسف المروزي نا محمد بن معاوية نا الليث بن سعد نا الحكيم بن عبد الله بن قيس عن عامر بن سعد بن أبي وقاص عن أبيه سعد بن أبي وقاص قال: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: من سمع المؤذن يؤذن فقال: وأنا أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأن محمدا عبده ورسوله رضيت بالله ربا وبالإسلام دينا وبمحمد صلى الله عليه وعلى آله وسلم نبيا غفر له.
Саъд ибн Абу Ваққос айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Ким муаззиннинг азон айтаётганини эшитганда: “Ва ана ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу.
Розийту биллааҳи Роббан ва бил Ислаами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам набиййан” деб айтса, унинг гуноҳлари кечирилади”, дедилар.
Маъноси: Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ягонадир, шериги йўқдир ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Аллоҳни Робб, Муҳаммадни Расул ва Исломни дин деб рози бўлдим.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси