Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Апрел, 2025   |   13 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:28
Қуёш
05:50
Пешин
12:29
Аср
17:03
Шом
19:02
Хуфтон
20:19
Bismillah
11 Апрел, 2025, 13 Шаввол, 1446

Намозда эснагим келаверади, нима қилай?

10.04.2018   14107   1 min.
Намозда эснагим келаверади, нима қилай?

Cавол: Намозда эснаш яхши эмас, деб эшитдим. Аммо эснаш ихтиёрсиз келса, нима қилиш керак?

Жавоб: Ибодат пайтида эснаш хушуъ ва хузуъни кетказади. Бошқа пайтларда ҳам эснашни уламолар яхши санашмаган. Шу сабаб намозхон эснашни қайтаришга ҳаракат қилиши лозим. Аммо қайтаролмаса чап қўли орқаси билан оғзини ёпиши керак.

Қиёмда турган пайтда кўп ҳаракат бўлмаслиги учун ўнг қўл орқаси билан оғиз беркитилади. Чунки қиёмда намозхоннинг ўнг қўли чап қўлининг устида бўлади. Аммо олдин эснашни қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Қудурий айтади: “Кўп бор синадик, эснашни қайтаришга ҳаракат қилинса, у тўхтар экан” (“Фатовойи Қозихон”).

“Туҳфатул мулук” китобида, Пайғам­баримизнинг  намозда асло эснамаганларини, кўнгилдан ўтказиб, Аллоҳ таолога чин дилдан итоатли, илтижоли ҳолатда туриш одамни  намозда эснаш каби ортиқча ҳаракатлардан сақлайди, дейилган (“Шарҳул Виқоя”).

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Фиқҳ
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир...

20.12.2024   3569   1 min.
Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. У шу куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Мақолалар