Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Январ, 2025   |   11 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:48
Пешин
12:36
Аср
15:33
Шом
17:17
Хуфтон
18:36
Bismillah
11 Январ, 2025, 11 Ражаб, 1446

Шайх Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ: “Исломий жамиятни қўполлик ва қон тўкиш йўлига таяниб қурилган деб тушунилмайди"

22.05.2023   925   1 min.
Шайх Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ: “Исломий жамиятни қўполлик ва қон тўкиш йўлига таяниб қурилган деб тушунилмайди

• “Исломий жамиятни қўполлик ва қон тўкиш йўлига таяниб қурилган деб тушунилмайди.

• Чунки ислом аҳкомлари ва унинг одобларини жамиятга тарқатиш қалб ва ақлларда исломий эътиқод илдизларининг мустаҳкам бўлишига манфаъат беради".

Шайх Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

ИНФОГРАФИКА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тўламаган йўлкираларимни қандай адо этаман?

10.01.2025   1717   1 min.
Тўламаган йўлкираларимни қандай адо этаман?

Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.

Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақлари энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар