Вьетнамнинг Япониядаги элчиси Фам Қуанг Хиеу мамлакат ҳалол саноати соҳасида ислом давлатлари билан алоқаларни ривожлантиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Бу ҳақда у 2030 йилгача Вьетнамда ҳалол саноатини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни ошириш режасини амалга ошириш ҳақида сўнгги матбуот интервьюсида айтиб ўтди.
“Ушбу лойиҳа ҳалол саноатини комплекс тарзда қуриш ва ривожлантириш учун халқаро ресурсларни сафарбар қилиш бўйича миллий даражадаги йўналишларни белгилаб берувчи биринчи режа”, - дея қўшимча қилди у.
Вьетнамнинг ушбу режаси иқтисодий дипломатияни амалга ошириш, жаҳон ҳалол бозоридан фойдаланиш ва барқарор иқтисодий ривожланиш учун янги йўл эканини таъкидлаб ўтди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Вафот этганингиздан кейин нималар бўлишини тасаввур қиласизми? Бир неча соат ўтиб, сиз учун йиғлаётган одамларнинг йиғиси тўхтайди. Яқин қариндошларингиз ҳам ҳаёт ташвишларига овунади.
Кўп ўтмай, раҳбарингиз ўрнингизга бошқа ходим топади. Яқинларингиз, фарзандларингиз ишга, тирикчилик ташвишига тушиб кетади.
Бир ой ўтгандан сўнг турмуш ўртоғингиз ҳам сизни камроқ эслай бошлайди. Ҳа, одам ўзи ўйлаганидан кўра тезроқ унутилади.
Модомики, одамлар сизни шунчалар тез эсдан чиқарар экан, бу ўлчовли умрингизни ким ёки нима учун сарфламоқдасиз? Бир умр “Одамлар нима деркин?” деб яшаб ўтмаяпсизми? Яшашдан мақсадингиз нима ўзи?
Бир лаҳза тин олиб, шулар ҳақда ўйлаб кўринг. Бу оламга келтирилиш сабабингиз ҳақида мулоҳаза юритинг. Яқинларингизни ҳаётлик чоғида қадрлангки, вақти етганда қадр топасиз. Аллоҳ таоло Ўзи рози бўладиган ҳаммамизга мазмунли ҳаёт, хайрли оқибат насиб этсин!
Акбаршоҳ Расулов