Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Январ, 2025   |   11 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:48
Пешин
12:36
Аср
15:33
Шом
17:17
Хуфтон
18:36
Bismillah
11 Январ, 2025, 11 Ражаб, 1446

«Кайфият умуман бошқача». Назарбоев Мирзиёев билан учрашди

15.03.2018   2766   1 min.
«Кайфият умуман бошқача». Назарбоев Мирзиёев билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 15 март куни Оқўрда қароргоҳида учрашув ўтказди. 

Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини ташрифи билан қутлади.

«Сиз Ўзбекистонда жуда катта ишларни амалга оширяпсиз ва бу бутун минтақамизга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Кеча Тожикистон, бугун Қирғизистон Президентлари билан гаплашдим. Улар ҳам сизнинг сиёсий иродангиз ва саъй-ҳаракатларингиз халқларимизни хурсанд қилаётганини айтишди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бугунги маслаҳат учрашуви ҳам сизнинг ташаббусингиз билан ташкил этилди. Бу ҳали бошланиши. Афғонистон масаласи бўйича ўтказилаётган конференция ҳам жуда муҳим», – дея Нурсултон Назарбоевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлагани ва Қозоғистонга таклиф этгани учун Нурсултон Назарбоевга миннатдорлик билдирди.

«Кейинги бир ярим йил ичида икки дўст, қардош халқларимиз ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги тизимга тушди. 2017 йилда ўзаро товар айирбошлаш 2 миллиард долларга етди. Иқтисодиётимиз, маданий-гуманитар алоқаларимиз янада мустаҳкамланди. Энг катта натижа – одамларнинг кайфияти», – деган Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда олий даражадаги мунтазам мулоқотлар натижасида давлатлараро муносабатлар жадал ривожланаётгани, аввал эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.

Манба: https://kun.uz

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тўламаган йўлкираларимни қандай адо этаман?

10.01.2025   2517   1 min.
Тўламаган йўлкираларимни қандай адо этаман?

Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.

Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақлари энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар