Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Феврал, 2025   |   26 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:46
Қуёш
07:04
Пешин
12:41
Аср
16:25
Шом
18:12
Хуфтон
19:25
Bismillah
25 Феврал, 2025, 26 Шаъбон, 1446

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлаб

9.03.2018   4546   1 min.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бу номни эшитган мусулмон юртдошларимизнинг кўз ўнгида буюк олим гавдаланади. Афсуски, ана шундай олими забардаст 2015 йил 10 март куни дорул бақога риҳлат қилдилар. Ҳазратимизнинг вафотларига эрта, 10 март куни 3 йил бўлади. Маълумки, шайх ҳазратлари умрларининг сўнгги йилларини одамларимиз ўртасида илмий ва диний маданиятни оширишга бағишлаганлар. Шайх ҳазратлари Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси эдилар. Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. Шайх ҳазратлари 100 дан ортиқ китоблар ва интернет саҳифалар муаллифи эдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz портали ижодкорлари шайх ҳазратларини эслаб ва одамларга эслатиш мақсадида видеолавҳа тайёрлади.


ЎМИ Матбуот хизмати

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Таомланиш  сирлари (5-қисм)

25.02.2025   20   4 min.
Таомланиш  сирлари (5-қисм)

Таомланиш  сирлари (7 қисмдан иборат)ни

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар:

     (5-қисм)

  1. Қуръони карим ояти карималари,
  2. Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифлари,
  3. динимиз асослари,
  4. шариатимиз ҳукмлари,
  5. шарқона одобларимиз,
  6. мазҳабимиз меъёрлари,
  7. жамиятшунослик алоқалари,
  8. одамгарчилик муносабатлари,
  9. инсоний туйғулар,
  10. руҳшунослик сир-асрорлари,
  11. юртимиз урф-одатлари,
  12. ўзбекчилик қоидалари,
  13. маданиятимиз ахлоқлари,
  14. инсоний ақл ва ахлоқий нормалар,
  15. доно мақолларимиз,
  16. миллий анъаналаримиз,
  17. диний қадриятларимиз,
  18. халқимиз онг-тафаккури,
  19. миллатимиз менталитети,
  20. доно халқимиз дунёқараши,
  21. мусулмончилигимиз кўрсатмалари

 

а с о с    в а    н е г и з л а р и д а:

 

  • улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари  ва  ноёб  ҳикматлари,
  • буюк  ота-боболаримиздан  эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари  ва бетакрор ҳикоялари,
  • меҳрибон  ота-оналаримиздан  ўрганиб  келаётган гавҳар ўгитлари ва  мислсиз  сўзлари,
  • элимиз  таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари,
  • жаннатмакон  юртимиз – муқаддас  Ватанимиз  таълим  масканларида  таралаётган  дурдан  аъло фанлар ва беқиёс билимлар,
  • замонавий олимларнинг билимлари, турли соҳа мутахассисларининг  ажойиб  кашфиётлари,
  • бугунги  кунда  ва доим  керак бўладиган  ҳаётий  масалалар, долзарб  мавзулар,  қизиқарли  маълумотлар  ҳамда халқимиз орасида  эътироф этилган мезонлар
  • улуғ устозларимиз – табаррук уламоларимиз кенг, чуқур ва унумли истеъфода этиб, батафсил тақдим этган

ДАСТУРХОН АТРОФИДА ЎЗИНИ ТУТИШ, ТАОМЛАНИШ,

ИЧИМЛИК ИЧИШ ҲАМДА ОВҚАТЛАНГАНДАН КЕЙИНГИ

ТАРТИБ-ҚОИДА ВА ОДОБЛАР 

га доир ниҳоятда фойдали маслаҳат, керакли тавсия ҳамда энг муҳим одобларидан намуналар:

ТАОМЛАНИШДАН  ОЛДИН:

  1. Овқатланишдан аввал икки қўлни бўғимигача уч марта ювилади;
  2. таомдан аввал ҳам, кейин ҳам қўлни ювиш керак;
  3. таомдан аввал тиззалаб ўтирилиб, икки билакни тиззалар ўртасига қўйиб, икки қўл билаккача ювилади;
  4. ювилган қўл силкитилмайди;
  5. ювилган қўл ишлатилган кир нарсага эмас, балки тоза сочиққа артилади;
  6. мезбонлар таклиф этмагунча, дастурхон атрофига ўтирмаслик;
  7. таомга чақирилганда унга жавоб бериш яна бир одобдир;
  8. одобли инсон зиёфатга кетаётиб мезбоннинг изнисиз у ерга чақирилмаган кишини олиб бормайди;
  9. чақирилмаган жойга бормаслик;
  10. таклиф этилган жойга кечикмаслик;
  11. таом камтарин ҳолда ўтириб ейилади;
  12. таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювиш;
  13. таомни суфрада, яъни дастурхонда емоқ;
  14. дастурхонга биринчи бўлиб нон маҳсулотлари келтирилади;
  15. дастурхон атрофида ўтирганлар овқатга таклиф этилиб, сўнгра ейилади;
  16. агар имкони бўлса, ёлғиз овқатланилмайди;
  17. таомланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтирмоқ;
  18. овқат маҳали бўлган вақтларда ҳеч кимнинг уйига унинг чақириғисиз бормаслик;
  19. овкатланаётган одамлар бор жойга салом бериб киришлик;
  20. дастурхон солиниб, таом ҳозир бўлса, намоз вақти бўлиб қолса, аввал таомни еб, сўнг намоз учун туриш лозим. Шу шарт биланки, намоз қазо бўлмасин. Агар вақт жуда кам қолган бўлса-ю, намоз қазо бўлиш хавфи бор бўлса, унда олдин намоз ўқиган афзал;
  21. бир кишилик таомни икки киши ейдиган бўлиб қолса, бунга монеъ бўлмаслик.

                                                   (5 – қисм тугади. Давоми бор...). 

Иброҳимжон домла Иномов

 

Ибратли ҳикоялар