Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2025   |   12 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2025, 12 Зулҳижжа, 1446

Британияда Хоразмий ва Ибн Сино стипендиялари таъсис этилади

08.03.2018   3186   1 min.
Британияда Хоразмий ва Ибн Сино стипендиялари таъсис этилади

Ўзбекистоннинг бир гуруҳ исломшунос, шарқшунос олимлари Буюк Британияга сафари чоғида Кембриж университетига ташриф буюриб, ушбу нуфузли таълим даргоҳининг профессор ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар беради ЎзА. 

Кембриж университетининг Марказий Осиё форуми директори профессор Сидхарт Саксена билан Ўзбекистонда яқинда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Имoм Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни татқиқ этиш маркази ҳамда Тошкент ислом университетининг исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. 

Олимнинг таъкидлашича, Кембриж профессор-ўқитувчилари Тошкент ислом университети, Ўзбекистон Ислом академиясининг талаба ва тадқиқотчилари учун махсус маърузалар ўқийди, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро форумларда иштирок этади. 

«Жаҳон рейтингларида Оксфорд университетидан кейин иккинчи ўринни мунтазам эгаллаб келаётган Кембрижнинг нуфузли нашрларида ўзбекистонлик мутахассислар илмий мақолалари чоп этилади. Икки томон олимлари қўшма илмий гуруҳи ташкил этилади. Ҳамкорликда долзарб мавзуларда тадқиқотлар амалга оширилади», — дейилади хабарда. 

Томонлар, шунингдек, Кембриж университетида Хоразмий ва Ибн Сино стипендияларини таъсис этиш тўғрисида ҳам келишиб олди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 февралидан эътиборан Кембриж университетида ўзбек тили дарслари ташкил этилди. Эришилган келишувларга мувофиқ, янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондан келган мутахассислар ушбу курсларда дарс бера бошлайди. 

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

06.06.2025   8776   1 min.
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини бундай табриклашарди:

"Тақоббал Аллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан
қабул қилсин".

Аллоҳ таоло қилаётган барча солиҳ амалларингизни қабул этсин.