Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида жорий йил 26—27 март кунлари ўтказиладиганАфғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик ва минтақавий алоқалар соҳасида ҳамкорлик» халқаро анжумани очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани сўзга чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ маълум қилди.
Анжуманда иштирок этиш учун БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамота, Европа кенгашининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий комиссари Федерика Могерини, шунингдек Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари таклиф қилинган.
Форум қатнашчилари Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида ҳеч қандай дастлабки шартларсиз тўғридан-тўғри музокараларни тез орада бошлаш зарурати ҳақида фикр билдириши кутилмоқда.
Конференция якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.
Манба: https://daryo.uz
Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.