Нидерландиянинг Арнҳем-Лееуварден аппеляция суди 2016 йилда Энсхеддаги масжидга “Молотов коктейли” деб номланувчи ёнувчи модда солинган шишаларни отганларнинг жазосини енгиллаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлигининг инглиз хизмати хабар берди.
Суднинг изоҳлашича, ҳодиса террор ҳужуми сифатида баҳоланган бўлсада, ҳеч кимга зарар етмаган. Шу сабабли беш нафар жиноятчи суд томонидан қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.
2016 йилда 4 йилга озодликдан маҳрум этилган тўрт жиноятчидан икки нафарининг жазоси 3 йилга, бир нафарининг жазоси эса 2,5 йилга туширилган. Бешинчи жиноятчи судга мурожаат қилмагани маълум бўлди.
Икки йил муқаддам Нидерландиянинг Энсхед шаҳридаги қавми асосан марокашликлардан иборат масжидга Молотов коктейли отилган, бунинг натижасида масжиднинг ташқи қисми ёнган эди. Ҳужум пайтида ичкарида одамлар бўлган. Бироқ ҳеч ким жабрланмаган эди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Cавол: Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳаққи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.