Остона шаҳрида икки қаватли уйда рўй берган ёнғин оқибатида уй буткул ёниб кетган. Бироқ қайғуга кўмилган уй эгалари кўз кўриб қулоқ эшитмаган мўжизанинг гувоҳи бўлишди.
Ёнғин ҳар қанча кучли бўлишига қарамай, уй ичида қолган Қуръони карим ёнмай қолди, деб хабар беради NUR.KZ нашри.
“2 февраль куни менинг уйим қўққисдан буткул ёниб кетди. Тунги соат 3 да ялангоёқ нимада ухлаган бўлсак, шунда қочиб чиқишга улгурдик. Ҳаммаси ёниб кетди, музлаткич ва совуткич худди бўлмагандек, фақат Қуръони карим ёнмай қолди. Бу Аллоҳ ҳамиша ёнимизда эканлигидан дарак. Барча ёрдамини аямаганларга ташаккур”, - деб ёзади хонадон соҳибаси Ойгул Бердибоева.
ЎМИ Матбуот хизмати
Шу йил 3-7 январь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 237 нафар педагог-ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Ўқув-машғулотлари махсус режа ва дарс жадвали асосида бўлиб ўтди. Дарслар замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол услублар ёрдамида ўтилди. Унга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари, юртимиздаги етакчи олий таълим муассасаларидан маърузачилар таклиф қилинди.
Малака ошириш давомида педагог-ўқитувчиларнинг давлат ва дин муносабатлари, ўқув жараёнида педагогик технологиялардан унумли фойдаланишда билим ва кўникмаларини юксалтириш, талабалар орасида мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ўқув-машғулотларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати