Жаннатдаги ноз-неъматларнинг ташқи кўриниши худди бу дунёдагига ўхшаш бўлиб, мазасининг тотлилиги билан фарқ қилар экан. Жаннат аҳли тановул қилмай туриб: “Бу олдин (дунёда) тановул қилган нарсаларимизнинг ўзи-ку!” дер эканлар. Еб кўрганларидан кейин эса, жаннат меваларининг мислсиз тотли эканига амин бўлар эканлар.
Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни жаннат боғларида тақводор ва солиҳлар билан бирга қилишини, Ўз раҳмати билан ўраб олишини ҳамда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шафоатларига ноил қилишини сўраб, дуолар қиламан. Омин Я Роббал Аъламийн.
Даврон НУРМУҲАММАД тўплади
ЎМИ Матбуот хизмати
أُولَٰئِكَ الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ فَبِهُدَاهُمُ اقْتَدِهْ
"Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш" (Анъом сураси, 90-оят).
Аллоҳим! Сен буюрганингдек намозни адо қилолмаяпман.
Довуднинг рўзасидек рўза тутолмаяпман.
Хаста бўлсам, Айюбдек сабр-тоқат қилолмаяпман.
Юнус наҳанг ичра тасбеҳ айтгани каби сенга тасбеҳ айтолмаяпман.
Яҳё каби динимда собит туролмаяпман.
Юсуф ўз номусини сақлагани каби мен кўзимни сақлай олмаяпман.
"Бораверинглар, сизлар озодсизлар" деган сўзга ҳам лойиқ эмасман.
Аммо... аммо мен ҳам улар каби Сени яхши кўраман, ё Аллоҳим!
Шарқовий. "Қурондан мактублар".