АҚШнинг Иллинойс штатида жойлашган ислом ташкилотларидан бири хижоб ҳақида ижтимоий рекламани йўлга қўйди. Ушбу реклама баннери GainPeace (Тинчликка эришиш) ташкилоти томонидан ўрнатилган бўлиб, маҳаллий аҳолини ҳижоб ҳақидаги маълумотларини янада бойитиш мақсадида ташкил этилган акция ҳисобланади.
Йирик реклама эълони автомагистрал четида ўрнатилган. Ушбу масалага қизиққан ҳар бир шахс баннерда кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, мутахассислардан Ислом ҳақидаги саволларига жавоб олиши мумкин.
Реклама баннерини кузатадиган бўлсак, унда қуйидаги сўзлар келтирилган:
“Ҳурмат”, “Шараф”, “Қудрат”. “Ҳижоб бу Исонинг онаси Марям томонидан шараф билан ўралган ва мусулмон аёллар томонидан кийилади”, дейилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Муҳйиддин ибн Арабий айтадилар: “Кимнинг қандай ҳожати бўлса, шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини 40 марта ўқисин. Шундан кейин, Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: “Аллоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингни ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил”.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ