Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Феврал, 2025   |   5 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:11
Қуёш
07:31
Пешин
12:42
Аср
16:01
Шом
17:46
Хуфтон
19:01
Bismillah
04 Феврал, 2025, 5 Шаъбон, 1446

Online: Қуръон мусобақаси. (Қашқадарё)

22.02.2018   4265   1 min.
Online: Қуръон мусобақаси. (Қашқадарё)

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Ислом цивилизацияси марказига медиа-тур (+видео)

3.02.2025   1923   3 min.

Пойтахтнинг қоқ марказида қад ростлаган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ўзининг маҳобати, у ерда йиғилган осори-атиқалари, қадимий қўлёзмалари билан Шарқ илм-зиёсининг ноёб дурдонаси бўлди.  Йиллар, асрлар ўтар лекин бу масканда тўпланган асрий бойликлар инсоният тамаддуни учун, қадимги тарихни ўрганиш, олимларимизга илм чўққиларини забт этиш учун маёқ вазифасини ўтайди.

Бу ердаги қурилишлар давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 июндаги қарори асосида бошланган эди. 2018 йилги Рамазон ҳайити куни Президент Шавкат Мирзиёев марказ пойдеворига тамал тошини қўйганди. 

Бугунги кунда муҳташам бино қурилиши якуний босқичга ўтган. Марказ уч қаватли бўлиб, қадимий обидаларимиз шаклида бунёд қилинди ва бир қарашда Самарқанддаги меъморий ёдгорликларни эслатади. Шарқона нақшлар, турфа ранглар ва симметрия унга ажойиб кўрк бағишлаган. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган. 

Ушбу гумбаз тагида Қуръони карим зали бўлади. Бу ерда марказ дурдонаси, Қуръоннинг энг қадимий нусхаси – Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Унинг атрофида қорахонийлар, ғазнавийлар,  сомонийлар, салжуқийлар, Ўзбекхон, темурийлар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ва уларнинг туркий таржималари ўрин олади. Шунингдек, деворда жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлар суратлари қўйилади. Ҳозирда Қуръони карим залида турли вақт ва тилларда ёзилган 114та қўлёзма мавжуд. 

Яна бир эътиборли жиҳати минтақамиз тарихига оид турли ашёлар, қўлёзма манбалар, суратлар ва мультимедиа воситалари орқали намойиш этилган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби улуғларимизнинг ислом маърифатига қўшган ҳиссаси улуғланган. 

Марказ Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий номидаги халқаро марказлар фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириб боради.

Халқаро илмий муассаса ва ташкилотлар, жумладан, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО билан яқин ҳамкорлик ўрнатилади. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида илмий конференциялар, форумлар, маърифий тадбирлар ўтказилади. 

Шунингдек, марказда  музей омбори, қадимий қўлёзмаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари бўлади. Учинчи қаватда ислом тамаддунига оид 100 мингдан ортиқ қўлёзмалар, тошбосма асарлар ва уларнинг электрон кўринишларини қамраб олган кутубхона жойлашади. 

Умумий ҳисобда 823та илмий лойиҳа тайёрлаб қўйилди ва олимларнинг изланишлари давом этмоқда. Хорижда ва мамлакатимиз ҳудудида топилган осори-атиқалар тарихчиларимиз ва қадимшунос мутахассисларимиз томонидан ўрганилиб, марказга тақдим этиб борилади. 

Медиа-тур давомида журналистларга Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида қилинган ишлар, қадимги дунё цивилизациясига оид ашёлари, юртимиз манзилларидаги топилмалар, илмий изланишларнинг бориши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


 

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

ВИДЕО