Ҳурматли юртдошлар! Муслим. уз портали жамоаси томонидан ҳаюртларимизнинг Умра ибодатлари онлайн олиб берилади. Сизга маълумки, олдинроқ умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчиларимиз ибодатларини давом эттиришаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мана шундай улуғ сафарда muslim.uz сайтининг бир гуруҳ ижодкорлари ҳам юртдошларимиз ибодатларини ёритишда жонбозлик кўрсатишмоқда. Шу кунга қадар тўртта тўғридан-тўғри эфир амалга оширилди.
Эртага ижодкорларимиз, Маккаи мукаррама шаҳридаги Арафот, Мино, Муздалифа, Жамарот водийлари ҳамда Савр, Нур тоғларини, Ҳиро ғорини зиёрат қилиш жараёнларидан лавҳаларни онлайн эфирга узатишга ҳаракат қилишади.
Шундай экан азизлар, эртага 21 февраль куни muslim.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқларини кузатсангиз, умрачиларимизнинг табаррук жойлардаги зиёратларидан сиз ҳам баҳараманд бўласиз деган умиддамиз, иншооллоҳ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:
أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.