Туркиянинг Дин ишлари бўйича бошқармаси томонидан муқаддас Қуръон тўрт хорижий тилга таржима қилингани хабар қилинди.
“Dailysabah.com” нашри берган хабарга кўра, булар ўзбек, булғор, Африканинг чева ва шона тиллари экани айтилган.
Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад Туркияга ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш экани айтилган. Бундан ташқари чева ва шона тилларидаги таржималар Африкадаги Зимбабве ва Малави давлатларига юборилиши ҳам кўзда тутилгани қайд этиб ўтилган..
Туркия дин ишлари бошқармаси томонидан Қуръони карим немис, француз, рус ва форс тилларига таржима қилиниши кўзда тутилган. Форс тилидаги таржима 2018 йилда якунланиши айтилмоқда..
ЎМИ Матбуот хизмати
Осмондан чайқалиб тушаётган қор учқунларининг шакли бетакрордир. Қор зарраларининг бирортаси бошқасига ўхшамайди.
Балки шунча қор зарралари орасида битта-иккита ўхшашлари бўлса керак, деган гумонга борарсиз. Йўқ, бир-бирига ўхшаш икки қор заррасини ҳеч тополмайсиз!
Роббимиз ҳар бир қор заррасини бошқасидан фарқли шакл ва ўлчовда яратган.
"Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир" (Наҳл сураси, 11-оят).
ЎМИ Матбуот хизмати