Туркиянинг Дин ишлари бўйича бошқармаси томонидан муқаддас Қуръон тўрт хорижий тилга таржима қилингани хабар қилинди.
“Dailysabah.com” нашри берган хабарга кўра, булар ўзбек, булғор, Африканинг чева ва шона тиллари экани айтилган.
Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад Туркияга ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш экани айтилган. Бундан ташқари чева ва шона тилларидаги таржималар Африкадаги Зимбабве ва Малави давлатларига юборилиши ҳам кўзда тутилгани қайд этиб ўтилган..
Туркия дин ишлари бошқармаси томонидан Қуръони карим немис, француз, рус ва форс тилларига таржима қилиниши кўзда тутилган. Форс тилидаги таржима 2018 йилда якунланиши айтилмоқда..
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур...
Мусулмон мутахассисларнинг бир неча ўрганишлари, тадқиқотларидан, шунингдек, америкалик олимлар олиб борган изланишларидан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло ҳақида фикр юритиш, тафаккур инсоннинг руҳий изтиробларини, оғриқ-аламларини енгиллатар экан.
Тадқиқотларнинг натижасига кўра, Аллоҳ таоло ҳақида тафаккур қилиш асносида мияда содир бўладиган электромагнит тўлқинларда ўзгариш юзага келади. Шунинг учун шифокорлар беморларга кўпроқ зикр қилиб, дуога машғул бўлишни тавсия қилишади. Бу нарса беморнинг шифо топишида, хусусан, сурункали касалларда катта ёрдам беради.
Субҳаналлоҳ... Ўзини зикр қилишни буюрган ва Ўзининг зикрини қалбга роҳат ва хотиржамлик этиб қўйган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир!
«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш ила ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур» (Раъд сураси, 28-оят).