Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Апрел, 2025   |   13 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:28
Қуёш
05:50
Пешин
12:29
Аср
17:03
Шом
19:02
Хуфтон
20:19
Bismillah
11 Апрел, 2025, 13 Шаввол, 1446

Online: Қуръон мусобақаси. (Тошкент шаҳри)

13.02.2018   4610   1 min.
Online: Қуръон мусобақаси. (Тошкент шаҳри)

Аёл-қизлар ўртасида

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ўт ўчирувчилар ўтни ўт билан ўчирмайдилар

10.04.2025   1700   3 min.
Ўт ўчирувчилар ўтни ўт билан ўчирмайдилар

“Ғазабланма!” бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур ҳадисларидандир. Биз, аввало, нима учун ғазабланаётганимизни англаб етишимиз лозим.

Асабимизни қўзғайдиган бирорта сўз ёки қандайдир иш туфайли ғазабланамиз. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай вазиятда ғазабни ютишга чақирганлар. Жумладан бир ҳадисда: “Ким ғазабланишга қодир бўла туриб, ғазабини ичига ютса, Аллоҳ таоло унинг қалбини хотиржамлик ва иймонга тўлдириб қўяди”[1], деганлар.

Агарда сизга хуш келмайдиган ҳар нарсага аччиқ қилаверсангиз, ичингизда ғазабнинг чўғи ҳеч қачон сўнмайди. Ғазабланмаслик борасида қуйидагиларни тавсия қиламиз:

Йўллар тирбанд бўлиб, машиналар тинмай сигнал чалаётган бўлса ғазабланманг. Сабаби, сизнинг бу аччиқланишингиз қизил чироқни яшилга ўтказиб қўймайди. Лекин асаб томирларингиз емирилади, юрак уришингиз тезлашади, бу эса  қон босимингиз ошишига сабаб бўлади.

Йўллардаги тирбандлик сабаб келишилган жойга ўз вақтида етиб боролмасангиз ҳам ғазабланманг. Унинг ўрнига шундай денг: “Аллоҳнинг қадари. Ўзи хоҳлагани бўлди”. Кейинги сафар йўлга сал эртароқ чиқинг ва албатта, вақтнинг ҳисобини олинг.

Бирорта одам сизни танқид қилиб сизга танбеҳ бергани ёки сиз билан қўпол муносабатда бўлгани учун аччиғингиз келади. Шундай пайтларда яхши гумонда бўлинг. “У  аслида насиҳат қилмоқчи бўлди. Аммо буни айтиш учун йўл тополмади, унинг гапириш одати шундай бўлса керак”, деб қўя қолинг.

Томас Карлейль[2] айтади: “Бирор-бир мунозарада асабийлашсак, ўша пайтда ҳақиқатни излашдан тўхтаймиз ва шахсиятга тарафкашлик учун ҳаракат қилишга ўтамиз”.

Агар сиз тортишувлар ичида бўлсангиз, нима бўлишидан қатъи назар, мўлжалингизни ҳақни излашга йўналтиринг. Имом Шофеъий шундай деганлар: “Мен ким билан тортишган бўлсам, ҳақ мендан кўра қаршимдаги кишининг тилида аён бўлишига орзуманд бўлганман”.

Ривоят қилинишича, бир куни Маймун ибн Меҳроннинг жорияси қайноқ шўрва солинган идиш келтирди ва қоқилиб кетиб шўрвани Маймуннинг устига тўкиб юборди. Маймун уни урмоқчи бўлиб шайланганида, жория: “Хожам, Аллоҳ таолонинг «...Ғазабини ютадиганлар...» (Оли Имрон сураси, 134-оят) деган сўзига амал қилинг”, деди. Маймун унга жавобан: “Майли, шундай қилганим бўлсин”, деди. “Жория яна Аллоҳнинг «...Одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлар...» (Оли Имрон сураси, 134-оят) деган сўзига ҳам амал қилинг”, деди. Шунда Маймун унга қарата: “Майли, сени кечирдим”, деди. Жория гапида давом этиб: «...Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар» (Оли Имрон сураси, 134-оят), деди. Маймун эса “Мен сенга яхшилик қилдим ва сен ҳозироқ Аллоҳ учун озод бўлдинг”, деди.

 Бир ҳаким зот айтади: “Бора-бора ҳаёт дарсларидан кўп нарсаларни ўрганиб олар экансан: ўт ўчирувчилар ўтни ўт билан ўчирмасликларини бир мулоҳаза қилиб кўргин...”.

Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” 
номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.


[1]  Имом Абу Довуд ривояти.
[2]  Томос Карлейль (1795–1881) – асли шотланд бўлган британ ёзувчиси. Фалсафа, тарих, таржима билан ҳам шуғулланган. (Тарж.)