Ўзбекистон Ислом академияси таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3433-сонли қарори ижросига мувофиқ, республикада фаолият олиб бораётган олий ва Ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмли кадрлар билан таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш, қуръоншунослик, ҳадисшунослик, тафсир ва фиқҳ, калом илми йўналишлари бўйича етук илмий ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Ислом академияси таянч докторантура, докторантура ва мустақил илмий изланувчилар учун танлов эълон қилади.
Ислом тарихи ва манбашунослиги, қуръоншунослик, ҳадисшунослик, тафсир ва фиқҳ, калом илми, илоҳиёт йуналишларидаги фан соҳаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш истаги бўлган номзодлар Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Миллий университети, «В» бино, 2-қаватда жойлашган Ўзбекистон Ислом академиясига мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатлар 2018 йилнинг 20 февралига қадар қабул қилинади.
Ўзбекистон Ислом академияси Илмий кенгашининг 2018 йил 25 январдаги 1-сонли йиғилиши қарорига мувофиқ таянч докторантурага танлов имтиҳонлари 2018 йил февраль ойи охирига қадар ўтказилади.
Ўзбекистон Ислом академияси маъмурияти
Мурожаат учун манзил: 100174, Тошкент шаҳри,
Университет кўчаси, 4-уй. ЎзМУ. «В» бино,
2-қават. Тел.: (0-371) 227-15-48.
ЎМИ Матбуот хизмати
“Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Айтиб ўтиш жоизки, 2024 йилнинг 18 июлидан 2025 йилнинг 6 февралига қадар ўтказилган 65 минг 729 та тадбир доирасида 402 931 нафар юртдошимиз қамраб олинди. Уларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, тинчлик қадри ва шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилди.
Ушбу хайрли ишларга диний соҳа вакиллари билан бир қаторда 11 мингдан зиёд ҳожилар жалб этилган бўлиб, улар маҳаллаларда амалий ишларда кўнгилли равишда иштирок этишмоқда. Низоли оилаларни яраштиришда, ёт унсурлар таъсирига тушиб қолганларни тўғри йўлга қайтаришда муҳтарам ҳожи ота-оналаримизнинг кўмаклари катта бўлмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати