Бугун, 4 февраль куни “ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018” буюк аллома Ҳусомиддин Ахсикатий, тасаввуф намояндалари Бобораҳим Машраб, Мажзуб Намангоний таваллуд топган, Наманган вилоятида бошланади.
Мусобақа 4-6 февраль кунлари 4 ҳудудга бўлинган ҳолда Наманган шаҳридаги “Имом Аъзам” жомеъ масжиди, Уйчи туманидаги “Худойберди эшон” жомеъ масжиди, Янгиқўрғон тумани “Қуллуқтол” жомеъ масжиди ва Чуст тумани “Мавлоно Лутфуллоҳ” жомеъ масжидларида бўлиб ўтади.
Мусобақа белгиланган барча ҳудудларда тайёргарлик ишлари кенг кўламда олиб борилди. Наманган вилоятида мусобақанинг дастлабки саралаш босқичида 363 нафар эркак ва 223 нафар аёл-қизлар, жами 586 киши иштирок этади.
Қуръон мусобақасини биз билан кузатиб боринг!
ЎМИ Матбуот хизмати
Бугун, 16 май куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов Тайлоқ туманидаги “Ўрта” масжидга борди. Домла жума намозидан олдин “Камтарга камол, манманга завол” мавзусида маънавий-маърифий маъруза қилди.
Маърузада инсоннинг ички камолотга эришишида камтарликнинг нақадар муҳим экани, манманлик ва кибр каби хулқларнинг инсон ва жамият учун келтириши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Ислом ахлоқ-одобининг олий қоидалари, нафсни тарбиялаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва инсофни қарор топтириш каби мавзулар кенг ёритилди.
Жума намозини ўқиш асносида юрт тинчлиги, эл-юрт фаровонлигини сўраб дуо қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати