Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Октябр, 2024   |   04 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:08
Қуёш
06:26
Пешин
12:16
Аср
16:10
Шом
17:58
Хуфтон
19:10
Bismillah
07 Октябр, 2024, 04 Рабиъус сони, 1446

Деновда тиловат йўналишида энг яхши қориялар аниқланди

29.01.2018   3671   1 min.
Деновда тиловат йўналишида энг яхши қориялар аниқланди

Бугун, 29 январь куни Қуръон мусобақаси Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ўтказилмоқда.

Деновдаги Имом Бухорий жомеъ масжидида ўтказиладиган саралаш мусобақасида 30дан ортиқ қориялар иштирок этди.

Сурхондарё вилояти Денов туманида ташкил этилган Қуръон мусобақасининг аёллар ўртасида ўтган саралаш босқичи натижалари билан танишинг.

Тиловат йўналиши

18-25 ёш

1. Сайфиддинова Шахноза
2. Зайниева Омина
3. Муталибхонова Зуҳрахон

26-40 ёш

1. Жамилова Дилфуза
2. Жамилова Шоиста
3. Маматраҳимова Махфират

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилди.

Бизни muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Дўстлардан хабар олинг

4.10.2024   4649   2 min.
Дўстлардан хабар олинг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Дўстлик инсоний фазилатлар ичра алоҳида аҳамиятга молик туйғудир. Бу юксак туйғу азалдан инсониятга ва жамиятга ҳамроҳ. Барча замон, макон, миллат ва элат, ҳар қандай жамиятда ҳам бу хислат эътибордан қолмаган. Ислом дини таълимотларида бу риштага яна ҳам кўпроқ эътибор қаратилган. Бу ҳақда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاَةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَيُطِيعُونَ اللّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَـئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللّهُ إِنَّ اللّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ

“Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрурлар, ёмонликдан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 71-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг бир-бирларига бўлган дўстликлари, раҳмли бўлишлари ва мeҳрибонликлари худди бир жасадга ўхшайди. Агар ундан бирор аъзо оғриса, жасаднинг бошқа аъзолари бeдор бўлиб, иситмага мубтало бўлади”, дeганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Айтибдиларки, бир киши пулга муҳтож бўлиб, нажот умидида дўстининг уйига бориб, эшигини тақиллатди. Дўсти чиқиб, у билан кўришди. Уйга таклиф қилди, лекин у таклифни қабул қилмади. Анча ҳижолатчилик билан кўзларни ерга қадаган кўйи тиллари тутила-тутила мақсадини айтди:

Дўстим, шу десанг, озроқ маслаҳатли иш чиқиб қолди... Бир кишидан юз минг сўм қарз олган эдим, шуни қистаб қўймаяпти. Ишларим бир оз юрмагани учун ҳеч имкон бўлмаяпти. Шунга сенинг ёнингга келувдим, шароитинг қанақа? Озроқ ёрдам қилишнинг иложи борми?

Дўст бир оғиз ҳам сўз айтмай, уйга кириб юз минг сўм олиб чиқиб, унинг қўлига берди. Сўнг қўшиб қўйди:

Дўстим, бирор нарсага мухтож бўлиб қолсанг, тортинмай келавер. Қўлимдан келганча ёрдам қилишга тайёрман.

Дўсти хурсанд бўлиб, у билан хайрлашиб, уйга қайтди. Уй эгаси дўсти қайтиб кетгандан кейин уйига кириб йиғлаб юборди. Хотини ҳайрон бўлди:

Нимага диққат бўласиз? Унинг ўрнига бирор нарсани баҳона қилиб, пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди?

Йўқ. Мен унга пул берганимга йиғлаётганим йўқ. Балки дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмаганимдан йиғлаяпман. У келиб сўрамасдан олдин ўзим бориб ундан ҳол-аҳвол сўрашим керак эди. Дўстимнинг муҳтожлигидан ғафлатда қолганимга йиғлаяпман, жавоб берди дўст.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ