Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Июн, 2025   |   11 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:57
Хуфтон
21:34
Bismillah
07 Июн, 2025, 11 Зулҳижжа, 1446

Совуқ кунларда кўпроқ сабр тиланг ва дуода бўлинг!

29.01.2018   4901   5 min.
Совуқ кунларда кўпроқ сабр тиланг ва дуода бўлинг!

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Шимолий Қозоғистон орқали Ғарбий Сибирда ҳосил бўлган совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилган эди. “Ўзгидромет” совуқ ҳаво ҳарорати 7-12 даражагача пасайиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилаётганини маълум қилган эди. Совуқ ҳаво оқими бугун, 29 январь куни ҳам давом этмоқда.

Шу муносабат билан музлаш белгилари ва аномал совуқда қандай ҳаракат қилишга доир маълумотларни тўплаб тақдим этишга қарор қилинди.

Музлаш белгилари

Узоқ вақт сувда, қорда ёки совуқда қолиш, боз устига маст ҳолатда бўлиш натижасида организм музлаб қолиши мумкин. Қўл бармоқлари ва юзнинг очиқ қисми — ёноқлар, бурун, қулоқларни музлатиб олиш мумкин. Ҳаво ўта совуқ бўлса, оёқ бармоқлари ҳам хавф остида бўлади, айниқса пойабзал сиқса ёки нам бўлса.

"Одатда музлаган киши ўз ҳолатини ҳис қилмайди ва бу ташхис қўйишни қийинлаштиради. Шунинг учун унинг белгиларини билиш муҳим", - дея огоҳлантиришади марказ мутахассислари.

Дастлаб одам совуқни ҳис қилади, кейин — қизийди, аввал тери қизаради, кейин касаллик бошланади. Терининг сезувчанлиги бузилади, увишиш кузатилади.

Музлаш даражалари

Афсуски, аксарият ҳолатларда инсон музлаганда ўз ҳолатини ҳис қилмайди: ҳар доим ҳам даражасини аниқлаб, тўғри қарор қабул қила олмайди, дейишади шифокорлар. Бу вазиятда энг яхши қарор — тиббиёт ходимига мурожаат қилиш.

I даражада терида қизариш ва увишиш кузатилади, терининг зиён етган қисми сезувчанлигини йўқотади, қизийди ва қичишади. Иситиш ва ишқалаш натижасида музлаган тери қизара бошлайди. Биринчи даражали музлаш бир ҳафтадан кейин ўтиб кетади;

II даража тери қатламларига янада чуқур зиён етиши билан кузатилади, терида шаффоф суюқликка эга пуфакчалар пайдо бўлади;

III даражада тўқималар жонсизланади, қайта тикланиш жараёнига тахминан бир ой кетади, жароҳат излари қолади;

IV даражада нафақат тери, балки суяклар ва бўғинларга ҳам зиён етади. Зиён етган тўқималар кўкимтир рангда бўлади, пуфакчалар пайдо бўлади.

Кучли совуқдаги хатти-ҳаракатларга доир қоидалар

  1. Совуқ ҳавода имкон қадар кўпроқ дуода бўлишлик, зарурат бўлмаганда ташқарига чиқамаслик, зарурат бўлганда эса иссиқ кийимларни кийиш ва “Бисмиллоҳ”ни айтиб кўчага чиқиш зарур;
  2. Кучли совуқда мутахассислар уйдан фақат тўйимли нонушта ёки тушликдан кейингина чиқишни тавсия қилишади, шунда организм етарлича энергия ишлаб чиқаради;
  3. Совуқда тинмай ҳаракат қилиш керак. Бир жойда турманг! Суяниш ёки совуқ жойга ўтириш мумкин эмас;
  4. Иссиқ кийиниш керак. Бир неча қават, яхшиси табиий матолардан тикилган кийимлар, иссиқ ҳамда қулай пойабзал ва албатта, бош кийим ва қўлқоплар;
  5. Шифокорлар исиниш учун спиртли ичимлик истеъмол қилишни тавсия қилишмайди.

 

Бирор касалликка йўлиққан киши, бу касалликдан халос бўлиши учун ҳеч вақт ўтказмай, мутахассис шифокорларга мурожаат қилиши, унинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуодан ҳам фойдаланмоғи лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин.

Таҳоратли ҳолда аввало “Фотиҳа” сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади.

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва яшфи судуро қовмин муъминийна ва юзҳиб ғойзо қулубиҳим”.

Маъноси: “Аллоҳ мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади” (Тавба, 14-15).

“Я айюҳан-насу қод жааткум мавъизотун мин Роббикум ва шифаун лима фис-судури ва ҳудан ва роҳматан лил-муъминийн”.

Маъноси: “Эй одамлар! Сизларга Роббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк иллати)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди” (Юнус, 57).

“Ва нуназзилу минал Қуръани ма ҳува шифаун ва роҳматун лил-муминийн”.

Маъноси: “(Биз) Қуръонда(н) мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз” (Ал-Исро, 82).

“Қул ҳува лил-лазийна аману ҳудан ва шифаун”.

Маъноси: “Айтинг: «(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир”.

Бу оятлар ўқилгач, бундай дуо этилади: “Аллоҳумма Роббан-наси азҳибил-баса, ишфи Анташ-шафий ла шифаа илла шифаука, шифаан ла юғодиру сақоман”.

Маъноси: “Аллоҳим, эй инсонларнинг Рабби, касалликни маҳв этувчи! Ортда касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир” (Абу Довуд. “Жаноиз”, 3107-ҳадис).

“Аллоҳумма ишфи ‘абдака янкалака ‘адувван ав ямши лака ила солатин”.

Маъноси: “Аллоҳим, шу бандангга шифо бергинки, Сенинг бир душманингга зиён етказсин ёхуд Сенинг ризолигингга эришмоқ учун намоз ўқишга юриб борсин”.

“Бисмиллаҳи арқика мин кулли шайин юзика мин шарри кулли нафсин ав айну ҳасидийн. Аллоҳумма яшфийка, бисмиллаҳи арқика”.

Маъноси: “Сенга изтироб берувчи ҳамма нарсадан, ҳар ҳасадгўй нафсдан ёхуд кўздан Аллоҳнинг номи ила сенга шифо сўрайман. Аллоҳ номи ила сенга шифо сўрайман” (Термизий. “Жаноиз”, 972-ҳадис).

Манба: кун.уз

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Қурбонлик қилинаётганда ўқиладиган 5 дуо

14.06.2024   4323   2 min.
Қурбонлик қилинаётганда ўқиладиган 5 дуо

 

بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني

Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний.

Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт.

 

اللهم تقبل هذا منى كما تقبلت من حبيبك محمد و خليلك إبراهيم عليهما السلام

Ўқилиши: Аллоҳумма тақоббал ҳаазаа минний кама тақоббалта мин Ҳабийбика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Халийлика Иброҳим алайҳимассалом.

Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломдан қабул қилганингдек қабул қилгин.

 

إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

Ўқилиши: Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз ҳанийфан ва маа анаа минал мушрикийн.

Маъноси: Мен тўғри йўлни танлаган ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни ихтиро этган Зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман.

 

قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Ўқилиши: Қул инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Роббил ъаламийн.

Маъноси: Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир”.

 

لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ

Ўқилиши: Лаа шарийка лаҳу ва бизаалика умирту ва анаа аввалул муслимийн.

Маъноси: Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу (ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман.

 

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати