Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Август, 2025   |   13 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:24
Пешин
12:34
Аср
17:28
Шом
19:37
Хуфтон
21:01
Bismillah
07 Август, 2025, 13 Сафар, 1447

Икки илм

26.01.2018   4391   3 min.
Икки илм

Ҳар бир жамиятнинг тараққиёт асосида илм туради. Илмсизлик эса уни қолоқлик ва жаҳолатга етаклайди. Илгари илмни диний ёки дунёвий деган турга ажратилмаган. Фиқҳ, тафсир ва бошқа диний илмлар қаторида олам ва борлиқ жумбоқларини кашф этиш, коинотнинг сирли тилсимларини очиш мақсадида дунёвий фан соҳалари билан шуғулланилган. Ўша вақтда қайси илмга зарурат пайдо бўлса, ўша илмни ўрганишни олимлар ўзларини бурчли деб билганлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Охират учун дунёни тарк этган киши ёки дунё учун охиратни тарк этган киши сизларнинг яхшиларингиз эмас. Лекин яхшиларингиз унисидан ҳам, бунисидан ҳам олган кишидир”, деганлар. Шундан ҳам биламизки, дунёвий илмни деб диний илмни, диний илмни деб дунёвий илмни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Диний илм соҳасида Имом Бухорий, Имом Термизий, Замахшарий, дунёвий илмда Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад Хоразмий ва бошқа олимларимиз жаҳонга танилдилар.  

Илгари қайси бир юрт ёки шаҳарда таниқли илм даргоҳи ёки мадраса бўлса, ўша юртга илмсевар талабалар отли-пиёда етиб борганлар ва таниқли олимлар ҳузурида таҳсил олганлар. Бунинг осон эмаслигини Навоий бобомиз қуйидагича тасвирлайди:

Эгнида авроқу китоби анинг,

Қилғали таҳсил шитоби анинг.

Қушдек ўлуб сайр муяссар анга,

Эгнида авроқи бўлуб пар анга.

Ҳозирги вақтда ҳам диний, ҳам дунёвий илм соҳаларини ўрганишга юртимизда шарт-шароит ва имкониятлар етарли. Олдинги аждодларимиз ҳар икки илм соҳасини теран ўрганиб, ҳар иккисида ибрат ва намуна бўлганларидек,  илм йўлида фидойилик билан таҳсил олинса, бундан халқимизга катта манфаатлар етади. 

Олдинги аждодларимиз  ҳам дунёвий, ҳам диний илм соҳаларида оламшумул кашфиётларни амалга оширганларини кўп гапириб, фахр-ифтихор билан тилга оламиз-у, лекин нега бу анъана давом этмасдан олис тарихда қолиб кетгани, бунинг асл илдизи нимадан иборатлиги хусусида ўйлаб кўрмаймиз.”Аниқки, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (Раъд, 11-оят), деган ояти карима хусусида теранроқ мулоҳаза юритсак, фойдадан холи бўлмайди. Ўз юртимизда кейинги бир-икки аср давомида бошқа юртлардан келтирилган оддий техника ва жиҳозларни кўрганда юртдошларимиз анча вақтларгача унинг олдига боришга ботинмаганини ва токи кўзлари ўргангунича одамлар анчагача ажабланиб юрганига нима дейсиз?

Айни вақтда ва имконият борида ғайрат отини қамчилаш керакки, илмнинг забт этилмаган чўққиларини эгаллашда аждодларимиздек ғайрат-шижоат билан тадбир ва тадоригини кўриш фойдадан холи эмас. 

 

Бобомурод ЭРАЛИ

тайёрлади

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди

07.08.2025   791   1 min.
Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди

#Сайёр_йиғилиш 

“Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари”

Шу йил 5 август куни Сирдарё вилоятида имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида навбатдаги амалий тадбир  "Гулистон" жоме масжидида бўлиб ўтди. 



Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги жами 139 та хонадон ҳолати ўрганилди.

Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати 

Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди Амалий тадбирда 140 та хонадон ҳолати ўрганилди
Ўзбекистон янгиликлари