Кеча, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликлар ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда. Ушбу содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида куни кеча, 18 январь куни Қуръон тиловатлари қилиниб, марҳумларнинг ҳаққига бағишланди. Бундай савобли ишлар шу кунларда ҳам давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ таоло ризқларингизни тақсимлаганидек, хулқларингизни ҳам тақсимлаган. Аллоҳ таоло дунёни яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандасига ҳам бераверади. Аммо динни фақат Ўзининг суйган бандасига беради. Кимга динни ато этган бўлса, батаҳқиқ уни яхши кўрибди", дедилар.