Ўзбекистонда бошланган Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган иштирокчилар, мусобақанинг бориши ҳақида маълумотлар дунёнинг турли минтақаларидаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.
Эроннинг “parstoday.com” интернет нашри Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқаролар иштирок этишлари мумкинлиги ҳақида ёзади.
“Sputniknews-uz.com” нашрининг ўзбек ва рус хизматлари Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилиши, мусобақанинг бориши ҳақида маълумотлар бериб ўтган.
Шунингдек, islam-today.ru , regnum.ru , interfax-religion.ru , ozodlik.org сингари хорижий ОАВларда Ўзбекистонда ўтказилаётган Қуръон мусобақаси ҳақида мақолалар рус ва инглиз тилларида берилган.
Ўзбек тилидаги электрон ОАВларда ҳам Қуръон мусобақаси тўғрисида қатор мақола ва хабарлар эълон қилинган.
“Маърифатли” жоме масжидида мусобақанинг очилиш маросимига катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу вақтга қадар мусобақада қатнашишга журъат қилган, яъни ўзининг билимига, қувваи ҳофизасига ишонган 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган қори ва қориялар сони салкам тўрт мингга яқин экан.
Ўзбекистонда бошланган Қуръони карим мусобақаси кўтаринки руҳ, хурсандчилик билан қарши олинди.
Қорилар ва қорияларнинг вилоятлар бўйича ҳисобининг эълон қилинганини кўрган киши уларнинг сони турли вилоятда турлича эканига гувоҳ бўлади. Аслида бу ҳам бир синов. Замонавий иборада айтилганда мониторингдир.
Куни кеча бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида ҳам ушбу манфаатлар бўй кўрсатди десак, хато бўлмаса керак. Шукрлар бўлсинки, бу қутлуғ тадбир ҳар йили такрорланадиган анъанага айланиб ургурди. Бунинг натижаси ўлароқ, қориларимизнинг билим ва тажрибалари ортиб бормоқда ва халқнинг Қуръони Каримга бўлган маърифати, қизиқиши юксалмоқда.
Ўзбекистонда Қуръон мусобақаси ўтказилиши ва унинг бориши ҳақида маълумотлар хабар шаклида келтириб ўтилган.
Қуръон мусобақасининг илк босқичи учун Жиззах вилояти Зомин тумани «Маърифатли» жоме масжидида Қуръон мусобақаси бошланди
Уламолар, имом-хатиблар, қори ва қорияларимиз бундай тарихий воқеанинг иштирокчиси бўлаётганларидан жуда ҳам чексиз мамнун.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳакиму уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар: "Қалбга, бирон яхши амални қилиб олай, деган ўй келиши сўфийлар истилоҳида "ворид" дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилай, намоз ўқиб олай, таҳажжудга турай, садақа берай, биродаримга ёрдам қилай, дўстимнинг ғамини кетказай деган ўйлар келишини "ворид" дейдилар.
"Ворид" Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сен бир марта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузуринга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши дегани, энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир. Аллоҳ таоло бундай ҳолдан Ўзи сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади".
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан