Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар
Биогеометрия соҳасидаги машҳур олим, ушбу фанни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган, Швецария университети профессори, доктор Иброҳим Карим Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари инсоннинг ички аъзоларига таъсир кўрсатиб, кўплаб касалликларни даволашини кашф этди.
У Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари инсоннинг иммунитет тизимининг самарали фаолият кўрсатиб, қайси исм неча бор такрор айтилса, қайси касалликка шифо бўлишини кашф этди.
У резонанс воситасида (овоз тўлқинлари ҳақидаги фан) Аллоҳ таолонинг ҳар бир исми тилга олинганда танадаги энергия қуввати қанчалик фаол ҳаракатлана бошлашини аниқлади.
Уч йиллик жиддий тадқиқотлардан кейин у қуйидаги хулосага келди:
– итоат қилинган улуғ – Усиз ҳеч бир иш битмайди;
– ҳеч кимга ҳожати тушмайди, барчанинг ҳожати Унга тушади;
– бутун махлуқот битиб тугаса ҳам, Ўзи доим боқийдир ва ҳоказо”) исми 51 марта айтилади.
Робия ЖЎРАҚУЛОВА таржима қилди
Бир йигит масжидга келиб бироз ўтиргач, имомга эътироз билдирди:
– Энди масжидга келиб ўтирмасак ҳам бўларкан...
Имом ундан нима учун бундай деганининг сабабини сўради. Йигит ён-атрофдаги ҳамма одам телефонга қараб ўтиргани, баъзилари ўзаро гаплашаётгани учун шу гапни гапирганини айтди.
Имом бироз ўйлаб тургач, бундай деди:
– Яхши, эътирозинг ўринли. Мен бу ҳақда одамларга эслатиб турибман. Лекин сен энди масжидга келмоқчи бўлмасанг бир иш қилиб кет.
Йигит рози бўлди. Имом унга бир пиёлани тўлдириб сув берди ва шу сувни бир томчи ҳам тўкмасдан масжиднинг ичини бир айланиб чиқишини илтимос қилди. Йигит бор диққат-эътиборини жамлаб, оҳиста қадамлар билан, икки кўзини пиёладан узмаган ҳолда вазифани муваффақиятли адо этди.
Имом унга деди:
– Баракаллоҳ! Энди менга айт-чи, сен шу топшириқни бажараётганингда кимлар гапириб ўтирди, кимлар телефонига қаради?
Йигит жавоб берди:
– Мен қаердан билай, ахир бутун диққатим сувни тўкиб қўймасликда эди.
Имом деди:
– Ана кўрдингми? Сен топшириқни бажараётганингда бутун фикру ҳаёлингни бир жойга жамладинг. Аллоҳнинг ҳузурида турганимизни ҳис қилиб, хаёлимизни ибодатга, Унинг зикрига қаратсак, бошқаларнинг хатосини кўришга вақтимиз ҳам қолмайди. Албатта, кимдир хато қилса бу сенинг ҳидоятдан юз буриб кетишингга сабаб бўлмаслиги керак. Чунки хато динники ё масжидники эмас, балки банданики...
Йигит ўйлаб кўриб, хато қилганини тушунди. Кейинги жамоат намозларида хушу билан қатнашишда давом этди.
Акбаршоҳ РАСУЛОВ