Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июн, 2025   |   1 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
26 Июн, 2025, 1 Муҳаррам, 1447

Аллоҳ таолонинг ҳар бир исми шифодир

18.01.2018   68079   5 min.
Аллоҳ таолонинг ҳар бир исми шифодир

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар

Биогеометрия соҳасидаги машҳур олим, ушбу фанни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган, Швецария университети профессори, доктор Иброҳим Карим Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари инсоннинг ички аъзоларига таъсир кўрсатиб, кўплаб касалликларни даволашини кашф этди.

У Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари инсоннинг иммунитет тизимининг самарали фаолият кўрсатиб, қайси исм неча бор такрор айтилса, қайси касалликка шифо бўлишини кашф этди.

У резонанс воситасида (овоз тўлқинлари ҳақидаги фан) Аллоҳ таолонинг ҳар бир исми тилга олинганда танадаги энергия қуввати қанчалик фаол ҳаракатлана бошлашини аниқлади.

Уч йиллик жиддий тадқиқотлардан кейин у қуйидаги хулосага келди:

  • Қулоқ оғриғи ва оғирлигига Аллоҳ таолонинг “АС-САМИЪ” (“Ҳар бир нарсани эшитувчи”) исми 211 марта ўқилади.
  • Умуртқа поғонаси ва унинг хасталигидан (остеохондроз) қутулиш учун “АЛ-ЖАББОР” (“Олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади”) исмини ўқиб юриш одат қилинади.
  • Соч ва унинг жонсизлиги муаммосида “АЛ-БАДИЪ” (“Ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи”) исми 117 марта ўқилади. 
  • Мушаклардаги оғриқларга қарши “АЛ-ҚОВИЙ” (“Қувватли Зот”) исми 147 марта ўқилади. 
  • Юракнинг мушаклари шифоси учун “АР-РАЗЗОҚ” (“Кўплаб ризқ берувчи”) исми 339 марта ўқилади.
  • Артерия ва қон томирларида “АЛ-ЖАББОР” (“Олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади”) исми 237 марта ўқилади.
  • Саратонга қарши “ЖАЛИЛ” (“Сифатларида улуғликка эга бўлган Зот”) исми 102 марта ўқилади.
  • Бурун йўли хасталикларида “АЛ-ЛАТИФ” (“Ўта лутф кўрсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билувчи”) исми 16 марта;
  • “АЛ-ҒАНИЙ” (“Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди”) исми 1091 марта;
  • “АР-РОҲИЙМ” (“Латиф неъматларни берувчи”) исми 289 марта ўқилади.
  • Суяк касалликларида “АН-НОФИЪ” (“Манфаат берувчи”) 232 марта айтилади.
  • Тизза ва бўғим касалликларида “АР-РОЪУФ” (“Ўта шафқатли ва меҳрибон”) исми 318 марта ўқилади.
  • Қазғоқ ва соч касалликларида “ЗУЛ ЖАЛАЛИ ВАЛ ИКРОМ” (“Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси”) исми 102 марта ўқилади.
  • Юрак артериясида “АЛ-ВАҲҲОБ” (“Кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи”) исми 45 марта ўқилади.
  • Асаб хасталиклари 1131 марта “АЛ-МУҒНИЙ” (“Беҳожат қилувчи. У Зот Ўз бандаларидан қай бирини хоҳласа, беҳожат қилиб қўяди”) исмини айтиш билан шифо топади.
  • Бош оғриғидан халос бўлиш учун “АЛ-ҒАНИЙ” (“Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди”) исми 1091 марта ўқилади.
  • Кўз оғриғида “АН-НУР” (“Ўзи зоҳир ва ўзгаларни зоҳир қилган”) 287 марта;
  • “АЛ-БАСИР” (“Ҳар бир нарсани кўрувчи”) 333 марта;
  • “АЛ-ВАҲҲОБ” (“Кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи”) 45 марта ўқилади.
  • Ошқозон ости безида касалланганда “АЛ-ЖАББОР” (“Жаббор – олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади”) исми 237 марта ўқилади.
  • Ошқозон оғриганда “АР-РАЗЗОҚ” (“Кўплаб ризқ берувчи”) исми 379 марта айтилади.
  • Буйрак безовта қилса “АЛ-ҲАЙЙ” (“Тирик. У тирикдир, ўлмас. Яъни Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас”) исми 49 марта ўқилади.
  • Ичак касалликларида “АС-СОБУР” (“Ўта сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди”) 329 марта айтилади.
  • Қанд касаллигида “АЛ-БАРР” (“Улуғ яхшилик қилувчи”) исми 245 марта ўқилади.
  • Бачадонда оғриқ бўлса “АЛ-ХОЛИҚ” (“Холиқ – асли ва ўхшаши йўқ нарсаларни аниқ бир ўлчовлар билан яратувчи. У Зотда махлуқи йўқлигида ҳам Холиқлик маъноси мавжуддир”) исми 762 марта ўқилади.
  • Ревматизмда “АЛ-МУҲАЙМИН” (“Ҳамма нарсани қамраб олувчи, яъни Аллоҳ бандаларининг барча ҳолатларига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди”) исми 176 марта; унга сабаб бўлувчи бўқоқ бези касаллигида “АЛ-ҚОВИЙ” (“Қувватли Зот”) исми 147 марта ўқилади.
  • Кўз асаблари касаллигида “АЗ-ЗОҲИР” (“Унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир. У ҳамма нарсадан зоҳир – устундир”) исми 1137 марта ўқилади. 
  • Юқори қон босимидан Аллоҳ таолонинг “АЛ-ҲАФИЗ” (“Ҳар бир нарсани комил муҳофаза қилувчи”) исмини 1512 марта ўқиш билан халос бўлинади.
  • Қовурғада оғриқ бўлса, “АР-РОЪУФ” (“Ўта шафқатли ва меҳрибон”) исми 283 марта ўқилади.
  • Кўз томирларида муаммо бўлса, “АЛ-МУТАЪОЛИЙ” (“Нуқсонлардан юқори турувчи Зот”) исми 572 марта ўқилади.
  • Ичак тутилишида “АР-РОЪУФ” (“Ўта шафқатли ва меҳрибон”) исми 318 марта ўқилади.
  • Жигар хасталикларида “АН-НОФИЪ” (“Манфаат берувчи”) исми 232 марта ўқилади.
  • Простатитдан Аллоҳ таолонинг “АР-РОШИД” (“Тўғри йўлга иршод қилувчи”) исмини 545 марта ўқиган киши шифо топади.
  • Киста (жировик – тери остидаги ёғ ўсмаси, липома) касалликларига қарши "АН-НОФИЪ" (“Манфаат берувчи”) исми 232 марта айтилади. 
  • Сийдик йўли касалликларига қарши Аллоҳнинг “АС-СОМАД” (“Сомад сифати кўп маъноларни ўз ичига олади:

– итоат қилинган улуғ – Усиз ҳеч бир иш битмайди;

– ҳеч кимга ҳожати тушмайди, барчанинг ҳожати Унга тушади;

– бутун махлуқот битиб тугаса ҳам, Ўзи доим боқийдир ва ҳоказо”) исми 51 марта айтилади.

  • Ғуддасимон без касаллиги “АС-СОМАД” исмини 51 марта ўқиш билан чекинади.
  • Ўпка касаллиги Яратувчининг “АР-РАЗЗОҚ” (“Кўплаб ризқ берувчи”) исмини 339 марта ўқиш билан тузалади.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА таржима қилди

Бошқа мақолалар

Офтобда ўтирманг!

23.06.2025   10714   4 min.
Офтобда ўтирманг!

Ер юзига энг яқин бўлган юлдуз — Қуёш барча мавжудотлар, жумладан, инсонлар учун ҳаётий муҳим сайёрадир. Қуёш барча органик молекулалар ҳосил бўлишида иштирок этиб, инсонлар ҳам қуёш нурисиз яшай олмайди.

Қуёш нури триптофан аминокислотасининг серотонин гормонига айланишида ёрдам беради. У бизга қувонч ва ўзимизга ишонч туйғусини беради, кайфиятимизни кўтаради. Серотонин кучли антидепрессант бўлиб, мия, мушаклар ва ички органлар фаолиятини яхшилайди.

Қуёш нури орқали турли касалликларга даво топиш мумкин, жумладан, иммунитети пасайган, уйқусизлик, гормонал касалликлар ва мавсумий аффектив касалликларга чалинган одамлар учун қуёшда тобланиш фойдали бўлади.

Бундан ташқари, қуёш ултрабинафша нурларининг яна бир муҳим хусусияти мавжуд: у тери ҳужайраларида D витамини ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади.

D витамини организмга калцийнинг сўрилиши учун зарур элемент ҳисобланади. У остеопороз ривожланишининг олдини олади, суяк тўқималарининг тикланишига ёрдам беради ва болаларда суяклар деформацияси ва ўсиш билан муаммоларнинг олдини олади.

Қуёш нури депрессиядан қутқаради, ундан ҳосил бўладиган D витамини нафас олиш ва гормонал касалликларнинг олдини олади ва кексайганда деменция ва атеросклероз ривожланишидан ҳимоя қилади.


Аммо узоқ муддатга қуёш нурлари остида қолиш танага зарар етказади.

Қуёш нурлари биринчи навбатда тери ва кўзларга таъсир қилади. Хусусан, ёз фаслидаги ўта иссиқ ҳаво шароитида терининг қуёш нурига сезгирлиги ошади ва фотодерматит касаллиги юзага келади.

Ортиқча қуёш нури иммунитетни заифлаштиради ва тери ҳужайраларида мутацияга сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида тери саратони — меланома, ретинобластомага олиб келади.

Қуёш остида узоқ қолиш ҳомиладор аёллар учун хавфлидир. Чунки ортиқча нурланиш ҳомила ривожланиши учун муҳим бўлган B9 витамини, яъни фолий кислотаси миқдорини камайтиради.

Офтоб нурларининг салбий таъсирларидан яна бири, томирларни кенгайтириши ва оёқларда варикоз, юзда эса ингичка томирларнинг ёрилишидан келиб чиқувчи қизил доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлишидир.


Қуёш нурлари кейинчалик терининг барвақт қаришини келтириб чикаради. Чунки бу нурлар теридаги тўқималарни бўшаштиради ва у тезда қуришиб-буриша бошлайди.

Ҳар йили қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсиридан тери саратони касалига учраб минглаб инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда.

Ёш болалар учун қуёшда юриш янада хавфлидир. Болалик ва ёшлик чоғида кўп қуёшда қорайганларда ёши ўтгандан кейин тери саратони касалига учраш эҳтимоли ортади.

Айниқса, қорайишни “соғлик аломати” деб билувчилар, болалик чоғидаёқ кейинги йилларда тери саратони бўлишига кифоя қиладиган миқдорда қуёшнинг салбий таъсирини олишга улгурган бўладилар. Ёз мавсуми тугаши билан тана ранги очилишига қарамай, ультрабинафша нурлари таъсири кетмайди.


Қуёшнинг зарарлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини 14 аср аввал бундай огоҳлантирганлар: “Офтобда ўтирманг. Офтобда ўтириш киши танасини бузиб, куритади. Яъни, намлигини тортиб олади, терисини бузади. Териси қуриб, кийими ҳам эскиради. У инсон баданидаги яширинган касалликларни юзага чиқаради”.


Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир”, деганлар.

Шунинг учун, жазирама иссиқ кунларда офтоб остида кўп қолишдан сақланинг ҳамда кўпроқ “Аллоҳумма, ажирний минан-наар” (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!

 

Даврон НУРМУҲАММАД