Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқич ғолиблари эълон қилинди. Марҳамат эркак иштирокчилар бўйича ғолиблар билан танишинг:
Ҳифз йўналиши
18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидаги номзод ғолиб бўлди:
1-ўринга Абдухолиқов Муҳаммадсобир муносиб деб топилди.
26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
2-ўринга Каримов Нажмиддин;
3-ўринга Каримов Фахриддин муносиб деб топилди.
Тиловат йўналиши
18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Юсуфжонов Муҳаммадризо;
2-ўринга Ахматқулов Элёржон;
3-ўринга Абдуллаев Абдувоҳид муносиб деб топилди.
26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Дўсматов Одил;
2-ўринга Алиқулов Қодир;
3-ўринга Эшонов Маҳмуджон муносиб деб топилди.
Эслатиб ўтамиз Сирдарё вилоятида тиловат йўналиши бўйича аёл-қиз иштирокчилар ўртасида қуйидаги қорияларимиз ғолибликни қўлга киритишган эди:
18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Мустафоева Сарвиноз;
2-ўринга Вафоева Дурдона;
3-ўринга Нўъмонова Маърифат муносиб деб топилди.
26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Усманова Ҳулкар;
2-ўринга Турдиева Феруза;
3-ўринга Ҳасанова муносиб деб топилди.
Ҳудудий босқич ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бизни кузатишда давом этинг, диёримизнинг бошқа ҳудудлари бўйлаб мубоқалар давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Cавол: Бир одам аёлига талоқ берган, кейин яқинларига ўша инсоннинг сеҳрлангани маълум бўлибди. Сеҳр қилинган кишининг талоғи ўтадими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аслида талоқ тушиши учун эрнинг ақл-ҳуши жойида бўлиши шарт. Шунинг учун фуқаҳоларимиз мажнун (ақли заиф), уйқудаги ва беҳуш кишининг талоғи ўтмаслигини таъкидлашган. Худди шунингдек, сеҳр сабабидан ақли жойида бўлмаса, феъл-атвори ўзининг мувозанатидан ташқарида бўлсаю хотинини талоқ қилса, талоғи тушмайди. Агар сеҳр қилинган кишининг ақл-ҳуши жойида бўлиб, ўзининг ҳатти-ҳаракатларини онгли равишда бажараётган бўлса, унинг талоғи тушади. Замондош ҳанафий уламолар сеҳр қилинган кишининг тасарруфи (талоқ, савдо каби ишлари) ҳақида бундай деганлар:
إن فقد عقله فهو غير مكلّف، وإلّا فيكون مكلّفاً
“Агар сеҳр қилинган киши ақл-ҳушини йўқотган бўлса, мукаллаф эмас (яъни талоғи ўтмайди). Аксинча - ақли жойида бўлса, мукаллаф саналади (яъни қилган ишларига жавобгар бўлади)” ("Арийжуз зуҳр” китоби).
Демак, саволда сўралган ҳолатда кишининг талоғи тушиши ақли жойида ёки жойида эмаслигига боғлиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.