Айни вақтларда Қуръон мусобақасини бошлаш учун барча тайёргарлик ишлари охирига етказилмоқда. Жиззах вилояти Зомин туманидаги муҳташам “Маърифатли” жоме масжиди мусобақа учун тайёр ҳолга келтирилди. Уламолар, имом-хатиблар, қори ва қорияларимиз бундай тарихий воқеанинг иштирокчиси бўлаётганларидан жуда ҳам чексиз мамнун.
Бир неча дақиқалардан кейин барчамиз интиқиб кутган онлар бошланади.
Бизни жонли тарзда кузатишда давом этинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Осмондан чайқалиб тушаётган қор учқунларининг шакли бетакрордир. Қор зарраларининг бирортаси бошқасига ўхшамайди.
Балки шунча қор зарралари орасида битта-иккита ўхшашлари бўлса керак, деган гумонга борарсиз. Йўқ, бир-бирига ўхшаш икки қор заррасини ҳеч тополмайсиз!
Роббимиз ҳар бир қор заррасини бошқасидан фарқли шакл ва ўлчовда яратган.
"Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир" (Наҳл сураси, 11-оят).
ЎМИ Матбуот хизмати