Ташкилий қўмита томонидан Матбуот хизматига маълум қилинишича, ушбу мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, талаб-истаклардан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларни рўйхатга олиш шу йил январь ойининг 14 санаси кечки соат 19:00 гача давом этади.
Ташкилий қўмита берган маълумотга кўра, 13 январь санасигача 2770 нафар иштирокчи ҳужжат топширган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсатгич:
8 январда 733 нафар;
9 январда 1101 нафар;
10 январда 2079 нафар;
11 январда 2255ни ташкил этган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзиники бўлмаган нарсани сотишдан қайтарганлар. Мусулмон савдогар тижорат молини ҳали қўлига олмай туриб бошқага сотмаслиги лозим. Чунки молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан ҳаромдир.
Ҳаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимда бўлмаган нарсани сотишимдан қайтардилар” (Имом Насоий ривояти).
“Савдо молини қўлга олиб, ўзиники қилиб олмай туриб сотувчига ҳам, бошқасига ҳам сотиш жоиз бўлмайди” (Мабсут китоби).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарса таом бўлиб, уни қўлга олмасдан олдин сотиш мумкин эмас”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу яна шундай қўшимча қилдилар: “Бошқа нарсаларни ҳам таом каби деб биламан” (Муттафақун алайҳ).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таом сотиб олса, уни тўлиқ қўлга киритмай туриб сотмасин”, дедилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бошқа бир ривоятида: “Ўлчаб олмагунича” дейилган (Муттафақун алайҳ).