Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Декабр, 2024   |   11 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:14
Қуёш
07:40
Пешин
12:22
Аср
15:13
Шом
16:57
Хуфтон
18:17
Bismillah
12 Декабр, 2024, 11 Жумадул сони, 1446

Хушхабарлар олдинда

7.01.2018   5143   2 min.
Хушхабарлар олдинда

Кеча, 6 январь куни Диний идорада Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш бўйича қилинган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар келишиб олинди.
Йиғилишда Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича берган кўрсатмалари ва шу йўналишдаги диний идора раҳбарияти топшириқларининг ижроси бўйича ташкилий қўмита томонидан бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, у жойларда иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этаётгани, 22 нафар ҳакамни тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилгани, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида, ҳакамлар вилоятларга хизмат сафарига юборилгани, мусобақа баннерлари ва нишонлари ишлаб чиқилгани ҳамда мазкур жараёнлар интернет сайтларида кенг ёритиб борилаётганини баён қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари йиғилишда сўз олиб, мусобақанинг ҳар бир жиҳатига жиддий ҳозирлик кўриш, мусобақани жуда кенг кўламда ўтказиш, туман-шаҳар ва вилоят босқичларини ҳам юқори кайфиятда бўлишини таъминлаш борасида кўрсатмалар бердилар. Мусобақа иштирокчиларининг чиқишларини баҳолашда адолат ва шаффофликка қатъий амал қилиш, таниш-билишчиликка мутлақо йўл қўймасликни алоҳида қайд этдилар. Ҳатто хориждаги мутахассислар ҳам мусобақани катта қизиқиш билан кутишаётгани ва бу ишлар келгусида халқаро мусобақа ўтказиш учун замин бўлишини таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, муҳтарам Президентимиз Қуръон мусобақасини энг юқори даражада ўтказиш учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиб бераётганларини катта мамнунлик билан изҳор қилдилар.
Муфтий ҳазратлари сўзларининг якунида, Давлатимиз раҳбари томонидан биз мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар ва ушбу мусобақани ўтказиш борасида ҳам кутилмаган хушхабарлар ҳали олдинда эканини билдириб ўтдилар. Муфтий ҳазрат бир ҳафта давомида Диний идорада баҳолаш мезони буйича жиддий тайергарликдан ўтган ҳакамларнинг бундан кейинги ишларига Аллоҳдан мадад сўраб, муваффақият тиладилар.
Ўзбекистонлик қориларнинг энг табаррук устози Яҳё қори Турдиев зоти шарифларининг хайрли дуолари билан йиғилиш якунланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Каъбанинг соат милига тескари тарзда тавоф қилинишига 8 сабаб

12.12.2024   330   1 min.
Каъбанинг соат милига тескари тарзда тавоф қилинишига 8 сабаб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Тавоф қилиш асосан ҳаж ёки умра ибодати вақтида Каъба атрофида етти марта айланиш билан адо қилинади. Бундан ташқари вақтларда ҳам Масжидул Ҳаромда бўлган зиёратчилар тавоф билан машғул бўладилар, чунки тавоф Каъба ёнида бўлган инсон учун намозга тенг ибодатдир. Ушбу ибодат соат мили айланишига тескари шаклда амалга оширилади.

Бу бир нечта илмий сабаблар билан мувофиқ келади:

  1. Қон инсон танасида соат милига тескари йўналишда айланади;
  2. Атом электронлари ядро атрофида соат милига тескари йўналишда ҳаракатланади;
  3. Ой ўз ўқи атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
  4. Ер ўз ўқи атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
  5. Ер Қуёш атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
  6. Қуёш системаси сайёралари Қуёш атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
  7. Қуёш ва бутун қуёш тизими галактикада соат милига тескари йўналишда ҳаракатланади;
  8. Барча галактикалар фазода соат милига тескари ҳаракатланади.

Бундан маълум бўладики, биз ҳам Каъбани тавоф қилганимизда бутун олам билан бир йўналишда ҳаракатланамиз.

Биз ҳам Каъба атрофида Одам алайҳиссаломдан тортиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган тарзда айланамиз.

 

Пўлатхон Каттаев,
ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси.