“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, “Субҳаналлоҳил азийм”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм”, деб айтдилар (Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман) (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ менга: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтишингдир”, дедилар.
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси калом афзал?” деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасидир, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
тўплади
Шу йил 17 май куни Жиззах вилоятидаги туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдаги сайёр қабуллари Арнасой туманида бўлиб, унда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари қамраб олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати