Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 114, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 45, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 41, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 33, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 46 нафар фуқаро депутат этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бу ҳақда 24 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловининг дастлабки натижаларига бағишлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилинган эди.
279-сайлов округида депутатлар сайланди. Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига асосан 51-сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.
Такрорий овоз бериш икки ҳафта ичида қонун талабларига риоя этган ҳолда ўтказилади.
Сайланганларнинг 65 нафарини хотин-қизлар, 17 нафарини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.
Иқтисодчилар 78 нафар, педагоглар 55 нафар, муҳандислар 45 нафар, шифокорлар 38 нафар, ҳуқуқшунослар 22 нафар ва бошқа касб эгалари 41 нафарни ташкил этади.
Адлия вазирлиги бундай огоҳлантирмоқда:
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни (https://lex.uz/docs/11360) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори (https://lex.uz/docs/2356876) талабларига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳар йили 1 февралгача рўйхатдан ўтказувчи адлия органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этишлари шарт.
Ҳисобот (https://lex.uz/docs/3796969) шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган. Ҳисоботларни тақдим қилиш Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон портали (e-ngo.uz) (https://e-ngo.uz/) орқали амалга оширилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (https://www.lex.uz/docs/97664) 239-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши мансабдор шахсларга жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати