Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таолонинг қабул этишига ишонган ҳолда дуо қилинглар. Чунки У ғафлатдаги қалб дуосини қабул этмайди”
(Термизий, Ҳоким ривояти).
“Ё Аллоҳ, Сендан фойдасиз илм, қабулсиз амал ва ижобатсиз дуодан паноҳ тилайман”
(Имом Аҳмад, Байҳақий ривояти).
“Ё Аллоҳ, жисмимни қандай чиройли яратган бўлсанг, хулқимни ҳам шундай чиройли қилгин”
(Имом Аҳмад ривояти)
“Ё Аллоҳ, Сендан қашшоқликдан, етишмовчиликдан, хорликдан, бировга зулм қилишдан ёки зулм қилинишдан паноҳ тилайман”
(Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ривояти).
“Ё Аллоҳ, Сендан ғам-ташвишдан, хафаликдан, ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарздорликдан ва хорликдан паноҳ тилайман”
(Бухорий, Муслим, Насаий ривояти).
“Ё Аллоҳ, мени илм билан бойит, ҳилм билан безат, тақво билан мукаррам эт, хотиржамлик билан гўзал қил!”
(Ибн Нажжор ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ватанни ҳимояси ҳақида бундай деганлар:
“Икки кўзни (кўз эгаларини) дўзах ўти куйдирмайди. Бири Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни, иккинчиси Ватан ҳимоясида ухламай бедор бўлган кўзни”.
Шу замин сарҳадларини кўз қорачиғидек қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат, қилаётган барча хайрли ишларида Яратган ёр ва мадодкор бўлсин!
14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!
https://t.me/shayx_nuriddinxoliqnazar