Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2024   |   26 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:25
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
27 Ноябр, 2024, 26 Жумадул аввал, 1446

Ибратли воқеа: Ўзидан ўзгадан сўрашга ҳаё қиламан

20.12.2017   5678   2 min.
Ибратли воқеа: Ўзидан ўзгадан сўрашга ҳаё қиламан
Ҳазрат Умарнинг набираси Солим ибн Абдуллоҳнинг бу борадаги ишларидан бирини Абдурраҳмон Рўфа Бошо шундай ёзади: «Умавий халифаларидан Сулаймон ибн Абдулмалик Маккага ҳажга келди. Байтуллоҳни тавоф қилиб юриб Солим ибн Абдуллоҳнинг бир чеккада Каъбага қараб хушуъ билан ўтирганини кўриб қолди. У Қуръон тиловат қилган кўйи йиғлар, кўз ёшлари икки кўзидан булоқдек оқар эди. Халифа тавофдан бўшаб икки ракат намоз ўқигач, Солим ўтирган тарафга борди. Одамлар уни кўриб йўл бўшатдилар. Унинг яқинига ўтирди. Солим буни сезмади ва унга қарамади. Чунки у ўзи билан машғул, зикрга чўмган эди. Халифа Солимнинг тиловат ва йиғидан тўхташини кутиб, кузатиб турди. У тўхтагач, салом берди. Аликдан сўнг халифа паст овозда: «Ҳазрат, мабодо бирор ҳожатингиз бўлса бажариб берайлик, айтинг?!»  деди. Солим  жавоб қайтармади. Халифа уни эшитмади, деб ўйлаб яқинроқ бориб: «Бирор ҳожатингиз бўлса, бажариб берсак деган эдик»,  деди. Шунда Солим: «Аллоҳга қасамки, мен Унинг уйида ўтириб ундан бошқасидан ҳожат сўрашдан ҳаё қиламан!»,  деди. Халифа хижолат бўлди ва жим қолди, лекин уни узоқдан кутиб турди. Солим намозини тугатиб ўрнидан туриб юришга бошлади. Одамлар орқасидан эргашишди. Бири ундан ҳадисдан сўрар, яна бири фатво сўрар,  бошқаси насиҳат тиласа, яна бирови дуо сўрар эди. Халифа ҳам улар ортидан тушди. Одамлар уни кўриб йўл бўшатдилар.

 

У Солим ибн Абдуллоҳнинг яқинига келгач: «Мана масжиддан чиқдик, энди ҳожатингиз бўлса сўранг, бажарамиз»,  деди. Шунда Солим унга қараб: «Дунё ҳожатларидан сўраяпсизми ёки охират ҳожатиданми?!», деди. Халифа кутилмаган саволдан довдираб қолди ва: «Албатта, дунё ҳожатларидан!»,  деди.

 

Солим: «Мен дунё ҳожатларимни унинг ҳақиқий эгаси бўлган Зотдан ҳам сўрашга ҳаё қиламан-у, ҳақиқий эгаси бўлмаган кишидан қандай сўрайман?!»  деди. Бундан  халифа қаттиқ хижолат бўлди ва узр айтиб йўлига кетди. У йўлда кетар экан, шундай дер эди: «Эй Хаттобнинг авлодлари, тақво ва зоҳидлик сизларни мунча ҳам зийнатламаса?! Аллоҳ  кўнгилларингизни дунё молига намунча тўқ қилмаса?! Доимо омон бўлинг!»

 

Раҳматуллоҳ ФАЙЗУЛЛАEВ,

 Марғилон шаҳар

“Робия ҳожи она” масжиди имом-хатиби

тайёрлади.

 

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Доимо "Алҳамдулиллаҳ" деб айтинг!

26.11.2024   1599   1 min.
Доимо

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Аллоҳ таоло бандаларига: 
لا تقنطوا 
"ноумид бўлманглар" деган. 

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига:
لا تياسوا 
"ноумид бўлмангиз" деган.

Юсуф алайҳиссалом укасига:
لا تبتئس 
"ташвиш чекма" деган. 

Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: 
لا تخف 
"қўрқма" деган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳуга:
لا تحزن
"маҳзун бўлманг" деганлар.
Ташвишли дамларда инсон қалбига хотиржамлик солиш илоҳий манҳаждур. Бас, шундай экан, доимо "алҳамду лиллаҳ" денг.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар