Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Феврал, 2025   |   13 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:22
Пешин
12:42
Аср
16:11
Шом
17:56
Хуфтон
19:10
Bismillah
12 Феврал, 2025, 13 Шаъбон, 1446

Ҳар ишда меъёр бўлсин

16.12.2017   4581   1 min.
Ҳар ишда меъёр бўлсин

Меъёр – ўртача йўлни тутиш, мўътадиллик демак. Ҳар соҳада, ҳар бир мавзуда ўрта йўлни тутиш марғуб саналади. Ҳатто яхши, савобли ишни бажаришда ҳам меъёр шарт. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон, 67).

Намоз – диннинг устуни, рўза – имон қалқони. Аммо бу ибодатларни бажаришнинг ҳам меъёри бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ажр беришдан чарчамайди, лекин сиз зерикиб қоласиз, шунинг учун ўртаҳол ибодат қилинг, деган мазмунда ўгит берадилар. У зот яна ифротга ҳам, тафритга ҳам кетиб қолишдан қайтарадилар. Яъни, ўта бепарво ҳам бўлиб қолманг, таркидунёчиликка ҳам берилиб кетманг, деб огоҳлантирадилар.

Ҳадиси шарифларда айтилишича, Аллоҳ йўлида бир киши билан дўст тутиниш бошқа соя бўлмайдиган Кунда Аршнинг соясидан жой олишга сабаб бўлади.

Аммо яна шу ҳадисларда мазкур хусусда ҳам ўртача йўл тутиш – дўстни меъёрида яхши кўриш билан бирга душманни ёмон кўришда ҳам чегарадан ошмаслик кераклиги насиҳат қилинади. Доимо ишларнинг ўртачаси яхши экани уқтирилади.

Буларнинг барчасидан хулоса чиқарсак, ўртачалик – инсон табиатига мос,

хилқатига хос хислат. Айнан, у билан дунёнинг низоми, жамият интизоми барқарор бўлади. Меъёрдан оғишмасак, эътиқодимизу амалларимиз Китоб ва суннатга мос бўлади. Ўтмиш солиҳ аждодларимиз тутган йўл ҳам шу аслида.

ЎМИ матбуот хизмати

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди

11.02.2025   12002   1 min.
Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди

Бугун, 11 февраль куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри «Саид ибн Ваққос» жоме масжидида намунавий-амалий тадбир бўлиб ўтди.


Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида ўтказилди. 


Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, вакиллик ходимлари, туман бош имом-хатиби ва отинойилари, шунингдек, отинойилар, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.


Маҳаллаларга чиқилиб, муаммоли бештадан оила ўрганилди.


Тумандаги масжидларда пешин намозидан сўнг намозхонларга ЎМИ раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов  мавъизалар қилиб беришди.


Сўнгра имомларнинг йўналишга оид ҳисоботлари тингланиб, хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди Галдаги манзил – Нурафшон: кўплаб оилаларга кирилди, аҳолига кўмаклашилди