Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Ноябр, 2024   |   25 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:24
Пешин
12:15
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
26 Ноябр, 2024, 25 Жумадул аввал, 1446

“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” мадрасасида сийрат мусобақаси ўтказилди

13.12.2017   4067   1 min.
“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” мадрасасида сийрат мусобақаси ўтказилди

Ўтган ҳафта Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойлари муносабати билан сийрат ва ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа Қуръон тиловати билан бошланди. Мусобақада мадрасанинг 2, 3, 4-курс талабалари ўзаро беллашдилар. Мусобақа қуйидаги шартлар асосида бўлиб ўтди.

1-шарт. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб” деб номланиб, унда иштирокчи жамоалардан бир талаба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг дил изҳорларини мактуб орқали ўқиб эшиттирди.

2-шарт. “Ҳадис билимдони” деб номланиб, мазкур шартда «Шамоили Муҳаммадия» асаридан 10 та ҳадис ёддан айтиб берилди.

3-шарт. Сийратга оид саволлар бўлиб, унда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт» китоби асосида тузилган 10 та саволга жавоб беришди.

4-шарт. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот”, деб номланиб, бу шартда иштирокчилар ёлғиз ёки жамоа бўлиб салавот айтишди.

Мусобақа натижасига кўра, 1-ўрин 3-курс талабаларига, 2-ўрин 4-курс талабаларига ва 3-ўрин 2-курс талабаларига насиб этди. Ғолиб жамоаларга мадраса раҳбариятининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

ЎМИ матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Доимий вакили ИҲТ раҳбарига ишонч ёрлиғини топширди

25.11.2024   1540   1 min.
Ўзбекистоннинг Доимий вакили ИҲТ раҳбарига ишонч ёрлиғини топширди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи UNA-OIC маълум қилишича, Бош котиб Ҳусайн Иброҳим Тоҳа мамлакатимизнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодиржон Турғуновни ўз идорасида қабул қилди. Дипломатимиз Ўзбекистоннинг тузилмадаги доимий вакили сифатида унга ишонч ёрлиғини топширди.

Томонлар яқин ҳамкорликнинг жорий ҳолатини алоҳида таъкидлаб, турли соҳалардаги алоқаларни фаоллаштириш истиқболини муҳокама қилдилар.

ЎзА

Дунё янгиликлари